МИБ: Қидирувдаги шахслардан 1 млрд. 300 млн. сўм ундирилди. Шундан 900 млн. сўми алимент

МИБ: Қидирувдаги шахслардан 1 млрд. 300 млн. сўм ундирилди. Шундан 900 млн. сўми алимент

Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси Қидирув шўбаси ходимлари томонидан қидирувдаги қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулклари турган жойини аниқлаш, уларга қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида мамлакат бўйлаб қатор қидирув тадбирлари амалга ошириб келмоқда. Шунингдек, чет давлатда бўлган қидирувдаги фуқаролар билан ижтимоий тармоқлар орқали қилинган профилактик суҳбатлар орқали ҳам натижага эришилмоқда.

Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув фаолият натижасида 2021 йил давомида қарздорлиги туфайли 400 дан ортиқ жисмоний шахсга нисбатан давлат ижрочилари томонидан қарздорнинг турган жойи ҳақида маълумотлар бўлмаганлиги сабабли қидирув эълон қилинган. Уларнинг 250 нафардан (63%) ортиғи топилган ва мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилган.

Ҳозирда 136 нафар қарздорни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Ушбу шахсларнинг 82 нафари Республика ҳудудида яшириниб юрганлиги, 54 нафари чет элга турли мақсадларда чиқиб кетганлиги аниқланган. Қидирувдаги шахслар топилиши натижасида қарздорлардан жами 1 млрд 300 млн сўм, шу жумладан 900 млн сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирилган.

Шунингдек, 2021 йилда қидирув эълон қилинган 175 та автотранспорт воситаларининг 116 таси, яъни 67 фоизи тезкор тадбирлар натижасида топилган. Қолган 69 та автотранспорт воситаларини топиш бўйича қидирув тадбирлари давом этирмоқда. Қидириб топилган 116 та автотранспорт воситалари ундирувга қаратилиши натижасида 2 млрд 500 млн сўмлик қарздорлик ундирилиши таъминланган.

Ғайрат Маматқулов,

 1-даражали юрист 

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти

Бошқармаси Қидирув шўбаси инспектори