“Жиззахда айни пайтда шамолнинг тезлиги 20-22 м/с.гача кучайди, Форишда айрим аҳоли тураржойларига зиён етган” - Жиззах ФВБ.

“Жиззахда айни пайтда шамолнинг тезлиги 20-22 м/с.гача кучайди, Форишда айрим аҳоли тураржойларига зиён етган” - Жиззах ФВБ.

Жорий йилнинг 15-16 ҳамда 18-19-январ кунлари Жиззах вилояти ҳудудида кучли шамол кузатилди. Тоғли ва тоғолди ҳудудларда шамол тезлиги 20-22 м/с.гача кучайди.
Ижтимоий тармоқларда вилоятнинг Фориш туманида айрим аҳоли тураржойларига зиён етганлиги тўғрисида маълумотлар тарқалди.
“Ҳодиса бўйича айни пайтда туман фуқаро муҳофазаси бошлиғи - туман ҳокими томонидан ФВДТ (фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими) қуйи тизими органлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, кучли шамол оқибатларини аниқлаш ва бартараф этиш чоралари кўрилмоқда”, - дейилади Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати берган хабарда.
Ҳодисадан жабрланганлар тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат келиб тушмаган.