Чегарада «Redmi Note 10s» смартфонлари мусодара қилинди

Чегарада «Redmi Note 10s» смартфонлари мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона туманида истиқомат қилувчи, 1977 й.т. «Қ.У.»нинг «ўзбек-қирғиз» давлат чегараси ҳудудида жойлашган яшаш хонадони кўздан кечирилди.

Қайд этилишича, у ерда хуфиёна жойга яшириб қўйилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 436 дона «Redmi Note 10s» уяли телефон аппаратлари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Терговга қадар текширув давомида «Қ.У.» умумий қиймати қарийб 935 млн. сўмни ташкил этувчи мазкур телефон аппаратларини келгусида сотиш мақсадида Қирғизистон Республикаси фуқаросидан олганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда «Қ.У.»га нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0


Flag Counter