Истанбулдаги қор бўрони Ўзбекистон самолётларига таъсир қилди

Истанбулдаги қор бўрони Ўзбекистон самолётларига таъсир қилди

Истанбулда содир бўлаётган қор бўронлари туфайли икки томонлама парвозлар кечиктирилди.

Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

Истанбул халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво (кучли қор, кўришнинг етарли даражада эмаслиги) шароити туфайли, фақат 2022 йил 25 январ кунги HY– 271 Тошкент – Истанбул рейси вақти 07.40 дан 13.00 га кўчирилди, Истанбул – Тошкент йўналиши бўйича HY-072 рейси вақти 12.30 дан 17.50 га кўчирилди (Истанбул вақти билан).

Шунингдек, Урганч – Тошкент йўналиши бўйича HY-056 рейси вақти 16.20 дан 20.05 га ўзгартирилди, дейилади хабарда.

скачать dle 12.0


Flag Counter