Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида вазият қандай?

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида вазият қандай?

Қирғизистон ва Тожикистон чегарада ўт очишни тўхтатиш ва ҳар томондан қўшимча бўлинмаларни доимий жойлаштириш жойларига олиб чиқишга келишиб олди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати Тожикистон билан эришилган келишувлар ҳақида маълум қилди:

- тўлиқ ўт очишни тўхтатиш;

- ҳар бир Томон чегарага, доимий жойлаштириш жойларига жалб қилинган қўшимча куч ва воситаларни олиб чиқиш тўғрисида;

- Боткен-Исфана автомобиль йўлида ҳаракатланишни очиш тўғрисида;

- можароларнинг олдини олиш мақсадида Қирғизистон ва Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг чегара ҳудудларида биргаликда патруллик қилиш тўғрисида.

Воқеа бошланган Торт-Кочо ҳудудига икки давлат делегациялари етиб келди. Боткен-Исфана автомобиль йўлида транспорт ҳаракати тўсиқсиз амалга оширилмоқда.

Айни пайтда тўқнашувда 11 қирғизистонлик яралангани маълум қилинган. Тожикистон томонидан 17 киши жароҳатланган, бир киши ҳалок бўлган.