» » Эксперт: Ўзбекистонда АЭС қурилиши энергия тақчиллигини бартараф этиш ва келгусидаги блэкаутларнинг олдини олишга кўмаклашади

Эксперт: Ўзбекистонда АЭС қурилиши энергия тақчиллигини бартараф этиш ва келгусидаги блэкаутларнинг олдини олишга кўмаклашади

Ҳукумат комиссияси айни пайтда кутилмаган блэкаут сабабларини ўрганмоқда. Мутахассислар нафақат бу қандай содир бўлганини тушунишлари, балким нега муаммо қўлами шу қадар катта бўлганки, икки кундан кейин ҳам кўплаб ҳудудларда газ, электр токи ва иситиш билан муаммолар сақланиб қолаётганини англашлари, шунингдек, қандай қилиб келажакда буни олдини олиш мумкинлиги устида бош қотиришлари лозим.

Таниқли сиёсатшунос, "Ma'no" илмий-тадқиқот ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашевнинг фикрича, келажакда шу каби блэкаутларнинг олдини олишда атом электр станцияси асқотиши мумкин.

“Шубҳасизки, Ўзбекистонда режалалаштирилган атом электр станциясининг қурилиши Ўзбекистон энергетика тизимининг янада барқарорлигини таъминлаш йўлида ўта жиддий қадам бўлади, натижада мамлакатда янги ва барқарор электр ишлаб чиқариш қувватлари шаклланади. Менимча, бу ишни давом эттириш керак ва у давом эттирилади ҳам. Янги барқарор генерация манбаларини яратиш керак, АЭС эса ана шундай манбадир", - дея қайд этди эксперт.  

Суҳбатдошимизнинг айтишича, блэкаут билан боғлиқ вазиятда айбдорларни қидиришдан маъно йўқ, чунки тизимли муаммолар учун Энергетика вазирлигининг ҳозирги раҳбарияти айбдор эмас, энергетика мажмуасидаги муаммолар кўп йиллар давомида тўпланиб келган.

"Мен президент ёки бош вазир эмасман, шу боис Энергетика вазирлиги ва ёқилғи-енергетика мажмуаси раҳбариятини ишдан бўшатиш ёки қолдириш ҳақида гапиришим қийин. Бироқ, мавжуд муаммолар бугун юзага келмаганини ҳисобга олсак, энергия танқислиги, қувватларининг эскириши учун биргина Энергетика вазирлигининг ҳозирги раҳбарияти жавобгар эмас. Бу муаммолар йиллар давомида тўпланиб келмоқда, лекин яхшиямки бу ҳақда сўнгги тўрт йил давомида фаол гапирилмоқда, уларни ҳал қилиш бўйича аниқ чоралар кўрилмоқда ",- деди у.

Экспертнинг фикрича, кимнидир ишдан бўшатиш ҳақида гап кетмаяпти. Янги ишлаб чиқариш қувватларни яратиш масалаларини жадал суръатлар билан ҳал этиш ва электр узатиш линияларини модернизация қилишга жиддий маблағлар сарфлаш лозим.

"Менимча, хотиржамлик билан ишлаш, айбдорларни қидирмаслигимиз керак. Айни пайтда асосий муаммоларни ҳал қилиш лозим, бу эса раҳбарларни алшмаштириш билан ечилмайди. Бу катта, мураккаб ва узоқ муддатли муаммодир, унга тизимли равишда ёндашиш талаб этилади.  Шунинг учун бировни ишдан бўшатиш ёки жазолаш учун ҳар қандай шошилинч қарорларнинг қабул қилинишига қаршиман. Бу орқали асосий муаммолар ечилмайди", - дея хулоса қилди эксперт.

скачать dle 12.0

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

20:02
Алиментдан қочиш - фарзандлар ризқини қийиш эмасми?
19:57
Молия бошқармасидан етказилган маънавий зарар ундириб берилди
19:51
Алимент тўловларини ундириш чоралари кўрилмоқда
09:22
МИБ қарздорнинг мулкига банд солиб қарзни ундирди
09:18
МИБ қарздорликни тўлиқ ундирди
16:27
Жиззахда 4-сектор томонидан Андижон тажрибаси асосида узум етиштирилмоқда
14:42
Бахмалда 5 кун ичида кетма-кет содир этилган иккита қотиллик жинояти жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди
12:14
Тошкентда синтетик наркотикларни тарқатиш учун яширин жойларнинг йирик тармоғини яратган ёш қиз ушланган
08:46
Авария ишораси қандай ҳолатларда ёқилади?
08:26
Кимнинг маоши кўпроқ?
08:24
Бразилияга қиш бир ой эрта келди
08:23
Агуэро реинкарнацияси: «Сити» ва «Ливерпул» ўртасидаги бир йиллик кураш тугади
08:21
Маймун чечагига чалинганлар карантинга олинади — Бельгия
08:19
Starlink тезлик бобида симли интернетдан ўзиб кетди
08:18
Билл Гейтснинг севимли смартфони
11:31
ОТМларга қабул квоталари лойиҳаси эълон қилинди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР