Алишер Қодиров боласини айиққа ташлаган аёл ҳақида муносабат билдирди

Алишер Қодиров боласини айиққа ташлаган аёл ҳақида муносабат билдирди

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров ўз боласини ҳайвонот боғидаги айиқ олдига ташлаб юборган она ҳақида кутилмаган баёнот берди.

«Бугун ҳамма фарзандини айиқ олдига ташлаш даражасига етиб борган аёлни лаънатламоқда. Буни қўллаб қувватламайман!

Аёл заифадир. Заифалик инқирозда яққол билинади. Ширин фарзандига буни раво кўриш учун аёл ўзидан ҳам воз кечиб бўлган аслида.

Аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилишда илғорлар бу аёлнинг олдида бўлиши керак. Ҳолатнинг асосий сабабчиси — Россиядаги ота ҳам жавобгар бўлиши лозим.

Кўп ҳолларда аёлларнинг хор бўлиши заиф эркаклардандир. Қонунчиликда отанинг фарзандига мутлақ жавобгарлигини белгилаб қўйиш вақти келди», деб ёзган Алишер Қодиров.