МИБ қурилиш корхонасидан ишчининг маошини ундириб берди

МИБ қурилиш корхонасидан ишчининг маошини ундириб берди

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ижро ҳужжатига қарздор “Фахриёр Қурилиш Инвест” МЧЖдан даъвогар Низомов Сирожиддин Эркин ўғли фойдасига 147 748 900 сўм иш ҳақи ва маънавий зарар ундириш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш мақсадида ҳамкор ташкилотларга юборилган сўров натижаларига кўра қарздорга тегишли кўчмас мулк мавжудлиги аниқланди ҳамда дарҳол қарздорлик эвазига хатланди.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Фахриёр Қурилиш Инвест” МЧЖ ундирувчи Низомов Сирожиддин фойдасига 147 748 900 сўм қарздорликни тўлиқ қоплади. 10 февраль куни қарздорлик тўлиқ қопланганлиги сабабли суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан амалда тамомланди.

Х.Вадитов - Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочиси