Давлат божи 1 иш кунида ундирилди

Давлат божи 1 иш кунида ундирилди

Жиззах туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 11 феврал кунидаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “ELMAS HALI” масъулияти чекланган жамиятидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 (етмиш) баравари миқдорида яъни 18.900.000 сўм давлат божи ундириш белгиланган эди. Ушбу ижро ҳужжати 14 феврал куни Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Ўша куннинг ўзида давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатлари давомида 2022 йил 15 феврал кунида давлат божи давлат фойдасига тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Муборак Тошбулова – МИБ Жиззах шаҳар бўлими ижрочиси