Тошкентда автобусларга киришнинг янги қоидалари ишга туширилмоқда. Энди фақат олд эшик орқали кириш мумкин бўлади

Тошкентда автобусларга киришнинг янги қоидалари ишга туширилмоқда. Энди фақат олд эшик орқали кириш мумкин бўлади

Тошкентда автобусларга киришнинг янги қоидалари ишга туширилмоқда. Энди фақат олд эшик орқали кириш мумкин бўлади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар бермоқда. 

Энди автобусга фақат олд эшикдан кириб, махсус валидатор ёки ҳайдовчининг ёнида ўрнатилган қурилма орқали кира ҳаққини тўлаш мумкин бўлади. Автобусдан фақат ўрта ва орқа эшиклар орқали чиқилади.   

"Ушбу қоида йўловчиларга қулайлик яратиш ва транспортда ўзини тутиш маданиятини шакллантириш мақсадида жорий этилган", - дея қайд этмоқда “Тошшаҳартрансхизмат”.

Мухбиримиз билан суҳбатлашган транспорт соҳасидаги мустақил экспертларнинг айтишича, бу ерда сабаблар бошқа. Биринчиси, бунинг натижасида назоратчилардан халос бўлинади, демак – автопаркларнинг харажатлари ҳам камаяди. Иккинчиси - фуқароларни контактсиз тўлов усулларидан фойдаланишга ундашдир.

Эҳтимол, дастлабки босқичда бу тизим йўловчиларнинг кўплаб шикоятларига сабаб бўлади. Улар эшик олдида тўпланиб, автобусга чиқиш вақти секинлашади, ичкарида бўлганлар эса ўрта ва орқа майдончаларда туриб, ҳамманинг кириб келиши ва ҳайдовчи чиқиш эшигини   очишини кутишга мажбур бўлишади.