Саратон хасталигига қарши дори яратилишига оз қолди

Саратон хасталигига қарши дори яратилишига оз қолди

Сўнгги йилларда олимлар турли саратон хасталикларини даволаш борасида сезиларли силжишга эришдилар. Pfizer фармацевтика компанияси бош директори Алберт Бурланинг айтишича, яқин келажакда саратонга қарши дори яратилади.

Алберт Бурла.
Фото: РБК

«Илм-фан саратон йўналишида етуклик даражасига чиқди, яқин йилларда амалдаги даволаш усуллари жиддий ўзгаришига гувоҳ бўламиз», — деди Алберт Бурла.

Бурла, шунинг баробарида, бошқа касалликлар ҳақида бунчалик оптимист эмаслигини яширмади. Бироқ саратон масаласида олимлар мақсадга жуда яқин туришибди, таъкидлади у.

Pfizer раҳбари илмий ҳамжамиятнинг COVID-19га қарши курашдаги муваффақиятига ҳам тўхталди: «Агарда вакциналар ва даволаш усуллари тўғри қўлланилса, дунёда коронавирусдан битта ҳам ўлим ҳолати қолмайди».