Тез кунда! Sangzor.uz сайти томонидан яратилган "СЕЛ" ҳужжатли фильми премьераси бўлиб ўтади

Тез кунда! Sangzor.uz сайти томонидан яратилган "СЕЛ" ҳужжатли фильми премьераси бўлиб ўтади

2022 йил 20 апрель куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли ёғингарчиликлар сабаб сел келиши кузатилди.
Айниқса, марказий вилоятлар, жумладан, Жиззахда анчагина катта сел ҳодисалари содир бўлган. Фориш тумани, Эгизбулоқ қишлоғида сел ҳатто мактаб ва боғчага зарар етказаётгани, айрим аҳоли уйлари сув остида қолганини кўриш мумкин.
Sangzor.uz сайти бош муҳаррири, журналист Ҳакимжон Фозилов ушбу воқеалар тафсилотларин ўзида мужассамлаштирган "СЕЛ" ҳужжатли фильмини тасвирга олди.
Тез кунда ушбу фильмнинг премъерасини Sangzor.uz сайтида томоша қилинг!