Қорақалпоғистондаги воқеаларни ўрганиш бўйича ишонч телефони ишга тушди

Қорақалпоғистондаги воқеаларни ўрганиш бўйича ишонч телефони ишга тушди

2022 йилнинг 15 июль куни Олий Мажлис палаталари Қорақалпоғистонда июль ойи бошида содир бўлган воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия тузган эди.

Омбудсман Ф.Эшматова раҳбарлигидаги комиссия 16 июль кунидан Қорақалпоғистон Республикасида ўз фаолиятини бошлади.

Комиссия ташаббуси билан 1374 қисқа рақамли колл-марказ ишга туширилди.

Эндиликда фуқаролар колл-марказга Қорақалпоғистондаги ҳолат ва содир бўлган ҳодисалар юзасидан ўз мурожаатларини йўллашлари мумкин.

Барча мурожаатлар Комиссия томонидан ўрганиб чиқилади.