Самарқандда катта миқдордаги нефт маҳсулотлари талон-тaрож қилинди

Самарқандда катта миқдордаги нефт маҳсулотлари талон-тaрож қилинди

Самарқандда катта миқдордаги нефт маҳсулотлари талон-торож қилинганлик ҳолати аниқланди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати берган маълумотга кўра, тизимда коррупцияга қарши курашиш, молиявий ва комплаенс назорати йўналишидаги хато-камчиликларни аниқлаш бўйича ўтказилган тадбирда «Мароқанд нефть базаси» МЧЖга қарашли Булунғур филиалида катта миқдордаги камомад аниқланган.

Ўрганиш жараёнида, Булунғур филиали моддий жавобгар шахси Х.Л. назоратидаги нефт маҳсулотлари инвентаризациядан ўтказилганда, 7 та вертикал пўлат сиғимларга (РВС) қасддан техник ўзгартириш киритилгани ва қўлбола усулда сиғим ичига темир қувур жойлаштирилгани фош қилинган.

Бунинг натижасида эса, ҳисоб-китобларга кўра, жами 21 млрд 494,7 млн. сўмлик 2 573,5 тонна нефт маҳсулотлари камомадига йўл қўйилган ва катта миқдорда талон-торож қилинган.

Хусусан:

Аи-80 автобензинидан 18 млрд 340,4 млн.сўмлик 2 382,1 тонна;

ЭКО маркали дизель ёқилғисидан 75,2 млн.сўмлик 4,7 тонна;

ТДЛ-05 маркали дизель ёнилғисидан 1 млрд 752,1 млн.сўмлик 111,6 тонна;

ТД-К5 евро маркали дизель ёқилғисидан 1 млрд 327,0 млн.сўмлик 75,1 тонна.

Айни пайтда ҳолат юзасидан ўрганишлар давом этмоқда.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter