Президент бир қатор чет эл фуқароларини мукофотлади

Президент бир қатор чет эл фуқароларини мукофотлади

Шавкат Мирзиёев 12 нафар чет эл фуқаросини «Дўстлик» ордени билан тақдирлади. Улар орасида Туркия вице-президенти, Россия бош вазири ўринбосари, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари вазирлари, АҚШ ва Озарбайжон элчилари ва бошқалар бор.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз фармони билан Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан 12 нафар чет эл фуқаросини «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.

Мукофотланганлар «давлатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш, шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим, илм-фан ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтиришга қўшаётган катта ҳиссаси, юртимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва улкан демократик ўзгаришларни, Ўзбекистон томонидан илгари сурилаётган глобал ва минтақавий ташаббусларни фаол қўллаб-қувватлаш, шунингдек, халқларимиз орасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини тобора мустаҳкамлаш, узоқ муддатли ва кенг қамровли муносабатларни янги босқичга кўтариш борасидаги самарали фаолияти учун» тақдирландилар.

Мукофотланганлар рўйхати

1. Фуат Октай — Туркия вице-президенти

2. Мантуров Денис Валентинович — Россия ҳукумати раиси ўринбосари — саноат ва савдо вазири

3. Холид Абдулазиз ал-Фалиҳ — Саудия Арабистони инвестициялар вазири

4. Муҳаммад бин Абдулла ал-Гаргавий — Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумат ишлари бўйича вазири

5. Люк Девин — Европа ташқи алоқалар хизмати Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори ўринбосари

6. Ван Яньчжи — Ипак Йўли Жамғармаси президенти — директорлар кенгаши ижрочи директори (Хитой)

7. Дэниел Розенблюм — АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси

8. Гулиев Гусейн Рзагулу ўғли — Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси

9. Черникова Алевтина Анатольевна — Россиянинг «МИСиС» миллий технологик тадқиқотлар университети ректори

10. Малышев Владимир Сергеевич — Бутунроссия давлат кинематография институти ректори

11. Трегулова Зельфира Исмаиловна — Третьяков Давлат галереяси бош директори (Россия)

12. Зиядуллаев Наби Саидкаримович — Тошкент давлат иқтисодиёт университети илмий маслаҳатчиси