Евроиттифоқ Алишер Усмоновнинг синглисидан персонал санкцияларни олиб ташлаган

Евроиттифоқ Алишер Усмоновнинг синглисидан персонал санкцияларни олиб ташлаган

Миллиардер Алишер Усмоновнинг сингилларидан бири – Саодат Нарзиева ЕИнинг санкцион рўйхатидан олиб ташланган. Аммо Усмонованинг ўзи бу рўйхатда қолган. Бу ҳақида The Guardian нашри маълум қилмоқда.

Усмоновнинг синглиси Саодат Нарзиева санкциялар рўйхатига апрель ойида киритилган эди. Шундан сўнг Усмонов ҳамда унинг яна бир синглиси Гулбаҳор Исмоилова уларнинг ЕИга саёҳат қилиши ва аъзо давлатлардаги активлардан фойдаланишни таъқиқловчи санкцияларни бекор қилишга уринмоқда.

Нарзиеванинг санкциялар рўйхатидан чиқарилиш сабаблари номаълум.

"Биз бошиданоқ Саодат Нарзиевага нисбатан қўлланилган санкциялар сохта айбловларга асосланганини айтиб келганмиз, эндиликда санкциялар ишончли ва аниқ рад этилган. Биз санкциялар рўйхатидан Нарзиевани чиқариш бўйича ЕИ қарорини олқишлаймиз”, - дея маълум қилишмоқда олигарх синглисининг вакиллари Guardian нашрига.

68 ёшли Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,5 миллиард долларга баҳоланмоқда. У металлургия ва тоғ-кон саноати, шунингдек телекоммуникация соҳасидаги корхоналарга эгалик қилмоқда.

скачать dle 12.0


Flag Counter