Корхона ва ташкилот рахбарлари ва бош ҳисобчилари диққатига!

Корхона ва ташкилот рахбарлари ва бош ҳисобчилари диққатига!

Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 11 октябрдаги 10-мб-сон қарорига 47-ИЛОВА 4-mehnat shakli (чораклик) Давлат статистика ҳисоботини 2022 йилнинг 6 октябридан кечиктирмай топширингиз сўралади.
Ҳисобот юридик шахслар, юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик корхона ва микрофирмалар, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари) томонидан тақдим этилади.
Давлат статистика ҳисоботларини янги автоматлаштирилган тизими Estat- 4.0 (hisobot.stat.uz) дастури орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.
Шу ўринда қайд этиш жоизки, Мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Вилоят статистика бошқармаси

Демография ва меҳнат статистикаси бўлими

Teл: (72) 222-81-39
(72) 221-51-19

скачать dle 12.0


Flag Counter