«Умра қўлланмаси» мобил иловаси ишга тушди

«Умра қўлланмаси» мобил иловаси ишга тушди

«Умра қўлланмаси» мобил иловаси ишга туширилгани ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий веб-портали — Muslim.uz хабар берди.

Мобил иловада Умра сафари давомида лозим бўладиган зарур барча маълумотлар тафсилотларигача қисқа, содда ва лўнда баён этилган.

«Умра қўлланмаси»да «Умра дуолари», «Сафарга тайёргарлик» ва «Ислом тарихига оид жойлар» номли бўлимлари мавжуд.

Иловада муборак сафарда муҳим бўлган дуолар овозли шаклда батафсил баён этилган.

«Умра қўлланмаси»да Умра ибодатига оид барча масалалар келтирилган: «умра» сўзининг маъносидан то унинг амаллари-ю суннатларигача. Шу билан бирга, зиёрат қилиш одоблари, муборак шаҳар ва масжидларнинг фазилатлари, муборак сафар тартиб-қоидалари каби бир қатор рукнларда зарур маълумотлар тақдим этилган.

Мобил иловани Google Play ва App Store орқали юклаб олиш мумкин.