» » Қулайликлар самарадорликни оширади

Қулайликлар самарадорликни оширади

 Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлими янги бинога эга бўлди. Шу муносабат билан уюштирилган маросимда республика Ички ишлар вазирлиги транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Рустам Тошпўлатов, вилоят ички ишлар бошқармаси масъуллари, ҳусусан, бошқарма бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров, Жиззах темир йўл вокзали вакиллари ҳамда соҳа фахрийлари иштирок этдилар. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ихтиёридаги ушбу бино мамлакатимиз раҳбарининг 2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартиби, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида капитал таъмирдан чиқарилиб, вилоят ИИБ транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлимига ажратилди.

Бу ерда ходимларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун барча шароитлар мавжуд. Чунончи, тергов гуруҳи, профилактика инспекторлари, жиноят қидирув бўлими, жамоат тартибини сақлаш бўйича инспекторлар, тезкор вакиллар учун хоналар ажратилган. Маънавият ва маърифат хонаси, девонхона, навбатчилик қисми, ошхона, ётоқхона, ювиниш хонаси мавжуд. Худди шундай, хизмат итлари учун вольер юзага келтирилган.

 — Навбатчилик қисмида ситуацион марказ фаолияти йўлга қўйилди, — дейди Жиззах вилояти ИИБ транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлими бошлиғи, подполковник Шерзод Холмуродов. — Айни вақтда 9 та видеокузатув қурилмаси орқали Жиззах темир йўл вокзалини назорат қилаяпмиз. Тез орада видеокузатув камералари сони 32 тага етказилади. Ҳудудда ходимларнинг енгил атлетика билан шуғулланиши учун имконият яратилди, саф-машқ майдонимиз бор. Вилоятдаги барча бекатлар билан узвий боғланиш, республика Ички ишлар вазирлиги транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси билан конференс алоқада бўлиш шароити юзага келтирилди. Булар ҳаммаси темир йўллар, вокзаллар, бекатлар, тизимга тегишли иншоотлар ҳамда ёндош аҳоли пунктларида жиноят ва қоидабузарликларнинг олдини олиш, жиноятларни “иссиқ изи”да очишга қаратилган фаолиятимизга ижобий таъсир кўрсатишига ишонамиз.  

 Айтиш жоизки, ушбу бино билан боғлиқ қурилиш ва таъмирлаш ишлари “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг капитал қурилиш бошқармаси томонидан амалга оширилди. Вилоят ички ишлар бошқармаси эса барча зарурий ускуна ва жиҳозлар, компьютер ҳамда алоқа воситалари билан таъминлади.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:13
АОКА ўрганиши натижасида «UzAuto Motors»нинг айблови ассосизлиги аниқланди
11:12
Жиззахда куёв ўз қайноғасини пичоқлади
11:08
Уч хонали квартира ортидан Бобомурод Абдуллаевга хорижга чиқиш паспорти ҳам берилди
11:06
Энг кўп аҳоли яшайдиган вилоят номи эълон қилинди
11:03
52 компания IT Парк резидентлигидан чиқарилди
09:59
Возвращения с войны
21:45
Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахта хомашёсининг минимал нархлари белгиланди
18:38
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди
13:36
IT Park Жиззах филиали яқин кунларда фойдаланишга топширилади
10:43
Арнасой тумани ҳокимлиги "KPI" тизими бўйича ишлашга тайёр
10:23
Жиззахда ёзувчи Каримберди Тўрамурод билан ижодий учрашув ўтказилди
09:45
Жигар учун фойдали 6 маҳсулот
09:43
Коронавирусга қайта чалинган аёл инфекцияга иммунитет пайдо бўлди деб адашган
09:42
«Салла деса, каллани олиб келишади» – МБ раиси гўшт нархини сунъий туширишга уринаётганлар ҳақида
09:40
Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари «Совбез»га ўтди – ОАВ
09:39
Коронавирус. Ярим оролда бундай ҳолат баҳорда ҳам кузатилмаганди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР