Бир ҳафта ичида Ўзбекистонда деярли ярим миллион долларга чиройли авторақамлар сотиб олинган

Бир ҳафта ичида Ўзбекистонда деярли ярим миллион долларга чиройли авторақамлар сотиб олинган

7-13 ноябр кунлари чиройли рақамлар мухлислари мамлакат хазинасига 5,4 миллиард сўм (480 минг доллардан ортиқ) маблағ киритишган.  

Автомобиль чиройли рақами эгалари 2638 киши бўлиб, рақамлар онлайн ким ошди савдоси орқали сотиб олинган.

Рақобатли савдолар натижасида амалга оширилган савдоларнинг 8,4% премиум классга, 7,2% иккинчи тоифага, 7,1% учинчи тоифага, 10% тўртинчи тоифага, 18,6% бешинчи тоифага ва 48,7% олтинчи тоифага тўғри келади.

Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси маълумотларига кўра, январь-июль ойларида чиройли автомобиль рақамларини сотишдан тушган маблағ 174 миллиард сўм (тахминан 15,9 миллион доллар)га етган. Энг қиммат рақам 31 минг долларга сотилган.

2022 йил қандай кўрсаткичлар билан якунланиши ҳозирча номаълум, аммо ўтган йили жами 139,4 мингдан зиёд чиройли автомобил рақамлари 298,8 миллиард сўм (тахминан 28 миллион доллар)га сотилган. Энг қиммат рақам нархи 441,5 миллион сўм (тахминан 40 минг доллар)ни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, онлайн-ким ошди савдоларида авторақамларни сотишдан тушган маблағларнинг 80 фоизи давлат бюджетига, 20 фоизи Ички ишлар вазирлигининг моддий – техника базасини ривожлантиришга, ходимларни ижтимоий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар махсус фондига йўналтирилади.

Автомобилни сотиш, совға қилиш, алмаштириш пайтида чиройли рақам эгаси уни сақлаб қолиши, қариндошларига топшириши ёки машинасининг янги эгаси фойдасига воз кечиши мумкин. Бундан ташқари, эгаси ўз хоҳишига кўра уни мерос қилиб бериши мумкин.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter