Намангандаги хонадонда уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Намангандаги хонадонда уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Наманган вилоятининг Поп туманидаги хонадонда уч киши ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 20 ноябрь куни соат 16:00 ларда юз берган. Поп тумани «Тинчлик» маҳалласида яшовчи 1971 йилда туғилган Э.Т. 2016 йилда туғилган набираси Ф.Т. ҳамда меҳмонга келган қайнонаси — 1947 йилда туғилган Д.Ю. уйни иситиш учун ўрнатилган темирдан ясалган печкага ёқилган табиий газдан чиққан ис газидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter