Тошкент метросининг 19та бекатини қандай номлаймиз? Ҳаммасини биргаликда онлайн овоз бериш орқали ҳал қиламиз

Тошкент метросининг 19та бекатини қандай номлаймиз? Ҳаммасини биргаликда онлайн овоз бериш орқали ҳал қиламиз

Тошкент метрополитенининг Қўйлиқ ва Сергели йўналишларидаги 19 та бекати қандай номланишини нафақат масъул идоралар, балки пойтахт аҳолиси ҳам онлайн овоз бериш йўли билан ҳал қилади. 

Транспорт вазирлигининг билдиришича, бунинг учун яқин келажакда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан метрога яқин жойда яшовчи аҳолининг жамоатчилик фикри ва овозини тўплаш мақсадида махсус веб-саҳифа ишга туширилади.

Шунингдек, кенг жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар устида ишлаш учун ишчи гуруҳ ташкил этилиб, унга давлат бошқаруви ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш идоралари билан бир қаторда олимлар, тарихчилар, филологлар, маҳаллий тарихчилар, блогерлар, топонимика соҳасида катта тажрибага эга мутахассислар таклиф қилинган.

Эслатиб ўтамизки, айни пайтла “Дўстлик-Қўйлиқ” йўналишидаги ер усти метросининг барча бекатлари 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7 сонлари, Сергели туманида эса 1, 2, 3, 4, 5 сонлари билан аталган.


Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив