Тошкент шаҳрида «метан заправкалар» вақтинча ёпилмоқда

Тошкент шаҳрида «метан заправкалар» вақтинча ёпилмоқда

Пойтахтда аҳоли истеъмол қиладиган ва иситиш тизимида фойдаланиладиган табиий газ босими пасайиб кетганлиги туфайли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари вақтинчалик ёпилмоқда.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати расман хабар тарқатди.

«Об-ҳаво ҳарорати кескин пасайгани сабабли, шаҳримизнинг айрим ҳудудларида газ ва иссиқлик таъминотида узилишлар кузатилмоқда — коммунал хизматлар мавжуд газ захирасини барча истеъмолчилар орасида тенг тақсимлашга уринишига қарамай, ресурслар етишмаяпти.
Имкон қадар кўпроқ хонадонларни газ ва иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, жамоат транспорт воситаларига хизмат кўрсатадиган шохобчалардан ташқари, қолган барча автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари вақтинчалик ёпилмоқда
», — дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида.

Хабар қилинишича, пойтахт маъмурияти муаммоларни бартараф этиш устида куну тун 24 соат ишламоқда, коммунал соҳа ходимлари эса ишларини юқори шайлик режимида давом эттирмоқда.


Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив