Айдаркўлда браконерлар қўлга олинди. Уларнинг 21 бош овлаган балиғи, тўр ва қайиқ олиб қўйилди

Айдаркўлда браконерлар қўлга олинди. Уларнинг 21 бош овлаган балиғи, тўр ва қайиқ олиб қўйилди

Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудларида ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, уларни ноқонуний овлаш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган экологик назорат рейд тадбирлари доимий ўтказилмоқда.

17 декабрь куни ўтказилган навбатдаги назорат рейд тадбири Жиззах вилояти прокуратураси, Миллий гвардия ва вилоят Экология бошқармаси ходимлари ва ОАВ билан ҳамкорликда ташкил этилди. Назорат рейд тадбирларида учувчисиз учиш аппарати - дронлар ёрдамида ҳуқуқбузарликлар аниқланди.

Назорат рейд тадбири давомида Тузкон бўлимининг 89-контури ҳудудида Арнасой тумани, "Тинчлик" МФЙда яшовчи фуқаролар С.Х. ва Э.С.лар томонидан ноқонуний равишда тақиқланган лескали тўрлардан фойдаланган ҳолда жами 21 бош сазан ва судак балиқларини овлаб, ҳайвонот дунёсига 6,3 млн.сўм зарар келтирганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳуқуқбузарлиги сабабли фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисми билан баённома расмийлаштирилди.

 

 

Ашёвий далил сифатида 21 бош сазан ва судак балиқлари, 300 метр лескали тўрлар ҳамда 1 дона "Прогресс" русумли қайиқ ва унга ўрнатилган "YAMAHA-30" русумли қайиқ моторлари олинди.