ФВВ аҳолига кўл устидаги музларда учмасликни тавсия қилди

ФВВ аҳолига кўл устидаги музларда учмасликни тавсия қилди

Ўзбекистон бўйлаб ариқ, дарё, кўл, ҳаттоки шаршаралар музлаши кузатилди. ФВВ муз қопламалари қалин бўлмагани учун ёрилиш эҳтимоли юқори эканини билдириб, фуқароларни кўл устидаги музларда учмасликка чақирди.

Ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши ортидан республиканинг бир қатор ҳудудларидаги йирик дарёлар, кўллар, ҳаттоки шаршаралар музлаши кузатилди. Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига мурожаат қилиб, уларни огоҳликка чақирди.

Унга кўра, ушбу ҳудудларда аҳоли, айниқса, ёш болалар кўнгил очиш мақсадида коньки ва чаналарда учмоқда.

Сўнгги кунларда ҳаво ҳарорати анчайин илиқлашган бўлса-да, кўлларни қоплаган музлар эриб кетгани йўқ. Республика ҳудудларидаги кўлларнинг муз қопламалари қалин бўлмагани сабабли ёрилиш эҳтимоли юқори. Бу эса муз устида учаётганлар ҳаёти учун хавфли ҳисобланади, — дейилади вазирлик хабарида.

Шу муносабат билан аҳоли кўллар устидаги музларда учмасликка чақирилди.



Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив