Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Президент ҳузуридаги Бизнес-омбудсман девонига (Жиззахдаги ходимларнинг иш...
Бугун соат 11:42да Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика...
Амалдаги меҳнат қонунчилигида, хусусан, Меҳнат кодексида ҳомиладор аёлларга ва...
ЎФА Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилишида FIFA ва OFK ҳаками Шерзод Қосимов...
Ford компанияси муҳандислари автомобиллар ойнасининг буғланишига оид муаммога...
Сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган дори воситаларини...
Бавария аҳолисига ниқоб ўрнига FFP2 синфига мансуб респираторларни тақиш...
АОКАда «Совуқ кунларда аҳолини газ, электр энергияси ва кўмир билан таъминлашда...
К витамини А, C ва E витаминларига қараганда унча машҳур бўлмаслигига қарамай,...
Ўзбек телеканалларида эфирга узатилаётган аксарият лойиҳалар ёшлар тарбиясини...
2020 йилда нечта китоб ўқидингиз?
Фикрлар
» » Қуйичирчиқдаги уйда газ тўпланиб чақнаши оқибатида портлаш юз берди. 2 киши ҳалок бўлди

Қуйичирчиқдаги уйда газ тўпланиб чақнаши оқибатида портлаш юз берди. 2 киши ҳалок бўлди

11 ноя 2019, 13:03, User
0 комментариев    711 Кўрилган

11 ноябрь куни Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани «Сурум» МФЙ Намунали уй кўчасида жойлашган 1-уйнинг иситиш қозонидан табиий газнинг сизиб чиқиши натижасида чақнаш содир бўлган, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Бунинг оқибатида уйнинг том қисми қулаб тушган ва уй жиҳозлари ёнган. Дастлабки маълумотларга кўра, 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. Бундан ташқари, 4 нафар фуқаро турли даражадаги тан-жароҳатлари билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар вазирлиги ва вилоятнинг тегишли мутасадди раҳбарлари, Тез ҳаракат қилиш республика кўп тармоқли маркази, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари чиқишган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар! Газ воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.

скачать dle 12.0
Ўхшаш хабарлар:
30 июн 2020, 08:52    512    0
Американинг Gilead биофармацевтика компанияси COVID-19га қарши восита сифатида синалаётган...
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив