Самарқандда суюлтирилган газ ташувчи юк машинаси портлаши оқибатида 7та транспорт воситаси ёниб кетди

Breaking news 20-ноя, 09:339 User 1 731 0

Самарқанд вилоятида суюлтирилган газ ташиш учун мўлжалланган юк автомашинаси портлаши оқибатида 7 та транспорт воситаси ёниб кетди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бугун, 2019 йил 20 ноябрь куни соат тахминан 03:30ларда Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳудудидан ўтувчи Самарқанд-Ғузор А-378 автомобиль йўлининг 33-километрида жойлашган «Тимур ГАЗ» МЧЖга тегишли автомашиналар тураргоҳида ҳаракатсиз турган суюлтирилган газ ташишга мўлжалланган MAN русумли юк автомашинасида номаълум сабабларга кўра ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин юкхонага ўтиб, автомашинадаги суюлтирилган газ портлаши оқибатида ушбу автотураргоҳда турган суюлтирилган газ ташиш учун мўлжалланган 2 та MAN ва 1 та «ЗИЛ» русумли автомашиналар ҳамда DAF ва «ЗИЛ» русумли юк автомашиналари, шунингдек HYUNDAI русумли экскаватор ёниб кетган.

Ҳодиса содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи, ФВВ ходимлари ва тез тиббий ёрдам автомашиналари жалб қилинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчиларнинг бир нафари тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат этган.

Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда, дейилади маълумотда.

скачать dle 12.0
Принтерда чоп этиш:
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳ қолдиринг

Янгиликларга обуна бўлинг

Ахборот бюллетенимизга обуна бўлиш учун қуйида электрон почта манзилингизни киритинг

Ижтимоий тармоқлар
Календарь
«    Август 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
Асосан янгиликларни қаердан оласиз?