» » “Якунланди олтин куз – свет, газдан умид уз”

“Якунланди олтин куз – свет, газдан умид уз”

Ўзбекистонда ҳар бир фаслнинг ўз ўрни бор. Баҳор ўзининг таровати, ёз сахий қуёши, куз зафарон  табиати, қиш эса зумрад манзараси билан гўзал. Лекин бу фаслда ҳаво ҳароратининг кескин пасайишини кўпчилик хушламайди.

Ўзбекистонда ноябрь ойининг сўнгги кунларида қиш фасли ҳукмронлик қилмоқда. Табиийки бу аҳолида ўз хонадонини иситишга бўлган эҳтиёжни пайдо қилади. 22 ноябрдан бошланган совуқ ҳарорат ва қорли об-ҳаво коммунал соҳалардаги муаммоларимизни кўрсатиб қўйди.

Айниқса дам олиш кунлари аксарият интернет фойдаланувчиларининг муҳокама масаласи ҳам табиий газ босимининг пастлиги билан боғлиқ бўлди. Фейсбукдаги “Жиззахликлар ҳамжамияти” гуруҳи аъзоси Азамат Кавиловнинг “Jizzax shaxarda Gaz yaxshi bo'lar ekanmi? Kim biladi?” деб қолдирган пости остида турли изоҳлар ва хонадонларда табиий газ босимининг кўриниши акс этган суратлар қолдирилди. (Ушбу изоҳлар таҳрирсиз жойлаштирилмоқда.)

Dilshod Abdusattorov Mana Qahramon mahallada hozir biroz baland kechqurun shu ham yoʻq

Azamat Kavilov O'ratepalik maxallasida

Azamat Kavilov Agar gugurt ushlab turmasa lipilab o'chib qoladi.

Шерзод Джаббаров Bunyodkorda shu ham yo‘q.

Шерзод Джаббаров Nima emush Toshkent ruxsat bersa berarmish gazni. Oblgaz dispecheri shunaqa deydi. Odamlar sovuqda o‘lib ketsa ham bermas emush.

Doston Sherboyev Sherzod Djabbarov utgan kuni borudim. Dispecherni oldida 10 minut turib boshim ogrib ketti. Telefoni tinmebti hammasiga javob berishga harakat qilebti, lekin xar xil odam borda ularni hammasini kongliniolib bumedi ulargayam osonmas ekan. Asab tamom buladi uyerda

Ленара Рауфова Уже 4дня газа нет,тугади олтин куз-свет,газдан умидни уз...

Сирож Турғунбоев Gaz pastligi yetmaganday, elektrni ham dabdala qilishdi. O'tgan yillari ham bunchalik emasdi

Abdusattor Yusupov Туман газгаям бордим, облгазгаям бордим, ответственный булган одам уз жойида йук, телефони ишламайди. Узлариям билмайди нимага утирганини. Бу тубанлар факат уз нафси билан овора. Халкнинг сабрини синаб курмокчи менимча.

Яна бир фойдаланувчи эса бу ҳолатдан юмор ясашга уринган.
Zafar Luqmonov
 Жиззах шахрида хоким бераетган газдан куркиб табиий газ шахардан чекиниб кишлагани бошка юртларга учиб кетибди

Бошқа бир фойдаланувчи эса газ таъминотини сайлов жараёнларига боғлашга уринган.

Izzatbek Erkinov Saylovgacha ozroq yonepdi saylovdan ketin vabshi uchadi

Izzatbek Erkinov Shu saylovdi martlaga kuchirsa bumasmikina????????

Шерзод Джаббаров Gaz yo‘qligi kamidek svet ham o‘chdi. Bolalarim kurtkalarni ustidan qalin ko‘rpalar o‘ranib yotdi. Bu xokimiyatdagilar nimalarni o‘ylayapdi.

Хуллас ушбу муаммо вилоятнинг барча ҳудудларида борлигини инкор этиб бўлмайди. Айниқса ёш боласи, чақалоғи бор хонадонлар совуқдан энг кўп азият чекишмоқда. Айримлар фарзанди касал бўлиб қолганидан ташвишга тушишган.

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ матбуот хизматининг яқинда берган маълумотига кўра, эндиликда газ таъминоти тизимига ва аҳолига ихтисослаштирилган бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш билан республиканинг ҳар бир туман, шаҳар ва вилоятидаги 206 та газ таъминоти ташкилотлари шуғулланади.

Уларнинг фаолияти тикланиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиёт ва аҳолини энергия манбалари билан барқарор таъминлаш, молиявий соғломлаштириш ва нефт-газ саноатини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорида кўзда тутилган эди. Ушбу қарор табиий ва суюлтирилган газ истеъмолчиларининг барча тоифалари учун хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида қабул қилинди.

Таъкидлаш жоизки, газ таъминоти ташкилотлари сонининг кўпайиши аҳолини "зангори ёқилғи" билан барқарор таъминлаш ва шу жараёнга замонавий технологияларни жорий этиш имконини беради.

Ҳозирги кунда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ таркибий бўлинмалари зарур мутахассислар билан тўлиқ таъминланган. Аҳолининг ишончи ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида, фуқароларнинг мурожаатлари ва ОАВ билан ишлаш бўлимлари очилган.

Ушбу хабар асосида "Hududgaz Jizzah" МЧЖнинг эксплуатация бўлими мутахассиси Мансур Абдуллаев билан боғландик. Айни пайтда бўлим бошлиғи Баҳодир Холиқов йиғилишда эканлигини ва газ босимини кўпайтириш жараёни устида иш кетаётганлигини маълум қилди.

Ҳозирча масъулларнинг биз билан боғланишларини кутамиз ва кейинги мақолаларимизда бу ҳақда расмий ахборотни жойлаштиришга ҳаракат қиламиз.

Ҳакимжон Фозилов

 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:00
Россияда энг оммабоп смартфон бренди – Samsung ёки Xiaomi эмас!
12:24
Жиззах шаҳрининг 2020 йил январь-октябрь ойларида бажарилган иқтисодий кўрсаткичлари
10:28
Шон Коннерининг ўлими сабаби аниқланди
10:27
Келажак технологиялари
10:24
«Мурдаси куйдирилган» ҳинд уйига қайтиб келди
10:23
120 йил ичида уй ҳайвони боқмаган ягона президент
10:21
Машинани қулфлашни унутманг
10:19
Байден оёғини синдириб олди
10:17
Венесуэла президенти халқига «Telegram» ва «WhatsApp»даги рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг»
10:02
Сенегал терма жамоаси собиқ футболчиси 42 ёшида вафот этди
09:58
Индонезиянинг жанубида вулқон отила бошлади
10:27
2021 йилда солиқ солишда нималар ўзгаради?
10:25
Уч вилоят ҳокимликлари ва ИИБларига нисбатан иш қўзғатилди
10:23
Адолф Ҳитлернинг Аргентинадаги яширин бункеридан фотосуратлар ва тангалар топилди (фото)
10:21
ДХХ кенг кўламли тезкор тадбирлар ўтказди
10:19
Ўзбекистон 10 ойда 17,6 млн. долларлик шиша буюмларни экспорт қилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР