Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида ҳалок бўлган бешинчи фуқаро маълум бўлди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
ФВВ хабарига кўра, Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юзага келган фавқулодда вазиятдан сўнг олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида бу ерда ҳалок бўлган бешинчи фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилган ва унинг шахси аниқланган.
У 1996 йилда туғилган И.Раҳматовдир.
«Ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва бартараф қилиш ишлари давом этмоқда.
Ҳозирда, Ҳукумат комиссияси томонидан ҳалок бўлган фуқароларнинг яқинларига зарур бўлган ёрдамларни кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда», дейилади хабарда.