Учинчи чоракдан 10-11 синф ўқувчилари фанларни танлаш имкониятига эга бўлишади

Breaking news / Таълим 01-янв, 13:059 Admin 1 805 0

2019-2020 ўқув йилининг учинчи чорагидан бошлаб, тажриба сифатида 10-11 синфларда фанлар ихтиёрий танлов асосида ўқитила бошланади. Тажриба синов 2019-2020 ўқув йили якунига қадар ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги маълум қилди. 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири буйруғи билан 2019-2020 ўқув йилининг учинчи чорагидан бошлаб, умумий ўрта таълим мактабларида вариатив ўқув режалар тажриба-синовдан ўтказилади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 2019 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харита”сида вариатив (ўзгарувчан) ўқув режаларининг жорий этилиши белгиланган.

Вариатив ўқув режаларини жорий қилишдан мақсад ўқувчиларнинг ўзлари қизиққан фанларни чуқур ўрганишига шароит яратиш, мактаб битирувчиларининг олий ўқув юртига кириш имтиҳонига тайёргарлик кўришини таъминлаш ва юқори синфларда ўқув жараёнини касбларга йўналтирилган ҳолда ташкил этишдан иборат.

Таъкидлаш жоизки, вариатив ўқув режаларининг жорий қилиниши ихтиёрий бўлиб, мактабда танлов синфини ташкил этишда юқори малакали, тажрибали ўқитувчиларнинг мавжудлиги инобатга олинади.

Қуйидаги ҳолларда умумий ўрта таълим мактабларида вариатив (ўзгарувчан) ўқув режа жорий қилинишига йўл қўйилмайди:
- ўқувчилар, ўқитувчилар ва ота-оналардан норозичилик бўлса;
- умумий ўрта таълим мактаблари вариатив (ўзгарувчан) ўқув режа асосида ўқитиладиган синфга тегишли фандан дарс бериш учун етарли малака ва тажрибага эга ўқитувчи билан таъминланмаган бўлса.

Танлов синфи йўналиши 10-11 синфлар кесимида ўқувчилар ўртасида сўровнома ўтказиш орқали аниқланади. Бунда бир нафар ўқувчи фақат битта йўналишни танлайди.

Ўқувчилар ўртасида сўровнома ўтказиш ва натижасини умумлаштириш учун мактабда танлов комиссияси тузилади. Комиссия таркибига мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, психолог, фан метод бирлашма раҳбари ва ота-оналар қўмитаси раиси киритилади. Шу билан бирга, танлов комиссияси аъзолари таркибига ўқувчиларнинг ота-оналари ва тегишли йўналишдаги фан ўқитувчилари киритилишига йўл қўйилмайди (ота-оналар қўмитаси раиси ва фан метод бирлашма раҳбари бундан мустасно).

Сўровнома натижасида тегишли танлов синфида ўқишни хоҳлаган ўқувчилар сони 35 нафардан ошиб кетса, бундай ҳолда ўқувчилар мактаб томонидан ташкил этиладиган тегишли фан бўйича синов натижалари асосида танлов синфига қабул қилинади.

Агарда танлов синфида ўқишни хоҳлаган ўқувчилар сони 35 нафардан ортиқ бўлмаса, бундай ҳолда ўқувчилар танлов синфига синовсиз қабул қилинади.

Танлов синфини ташкил этиш учун қуйидаги йўналишлар тавсия этилади:
биринчи йўналиш: хорижий тил ва филология йўналиши;
иккинчи йўналиш: молия – иқтисод йўналиши;
учинчи йўналиш: технология йўналиши;
тўртинчи йўналиш: табиий фанлар йўналиши;
бешинчи йўналиш: ижтимоий-гуманитар йўналиш.

“Вариатив ўқув режалари ҳозирда тажриба сифатида жорий этилмоқда. Янги тизим ўқувчиларга мактабнинг ўзида олий таълим муассасасига кириш имтиҳонига тайёрланиши учун имконият яратиб, репетиторга эҳтиёжини камайтиради. Шунингдек, ўқувчиларнинг вақти тежалади. Натижада, ота-оналарнинг репетиторга сарфлаётган маблағи тежалиб, кам таъминланган оила фарзандлари учун ҳам OTMга бепул тайёргарлик кўришга имкон яратилади”, деди Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров.

скачать dle 12.0
Принтерда чоп этиш:
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳ қолдиринг

Янгиликларга обуна бўлинг

Ахборот бюллетенимизга обуна бўлиш учун қуйида электрон почта манзилингизни киритинг

Ижтимоий тармоқлар
Календарь
«    Август 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
Асосан янгиликларни қаердан оласиз?