» » Браконъерларга чора кўрилди

Браконъерларга чора кўрилди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Пахтакор туманидаги ДМ-1 каналида броконьерлар томонидан ноқонуний тарзда ов қилиш ҳолати тасвири туширилган пост қўйилган эди. Бу бўйича Жиззах вилоят экология бошқармаси ИИБ билан ҳамкорликда суриштирув ишларини олиб борилди, дея хабар берди бошқарма Ахборот хизмати мутахассиси Замира Абдуллаева.

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, Жиззах вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 3 январдаги №1-сонли буйруғига асосан Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси, Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими давлат инспекторлари томонидан 2020 йил 14 январь куни Жиззах вилоятининг Зарбдор ва Пахтакор туманлари ҳудудидан оқиб ўтувчи ДМ-1 канали ҳудудларида назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Ўтказилган назорат рейд тадбирлари натижасида Зарбдор тумани "Тошкесган" ҚФЙда яшовчи фуқаролар Шомуродов Турсунмурод, Абдуғаниев Хожиакбар, Ишбоев Сайфиддин, Маматқулов Элмурод ҳамда Зарбдор тумани Лалмикор ҚФЙда яшовчи фуқаро Хатамов Анварлар томонидан 1 дона электр қармоқ, 1 дона аккумулятор, 1 дона сават ҳамда 1 дона санчқи ёрдамида 2 бош карас балиқларини овлаётган вақтида қўлга олинган.
Ашёвий далил сифатида ҳуқуқбузарлардан 1 дона электр қармоқ, 1 дона акуммулятор, 1 дона сават, 1 дона санчқи ҳамда 2 дона карас балиқлари олиб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2014 йилдаги 290-сонли Қарори 14-иловасига асосан ҳайвонот дунёсига етказилган зарар ҳисобланганда 401 400 (тўрт юз бир минг тўрт юз) сўмни ташкил этган. 
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисмига асосан маъмурий баённомалар тузилиб, тегишлилик юзасидан тўпланган ҳужжатлар 2020 йил 28 январ куни 01/2-256-сонли хат билан Суд органларига юборилди.
Бундан ташқари бошқарманинг давлат инспекторлари томонидан ушбу ҳудуд яъни ДМ-1 каналида 2020 йил 15 январь куни ўтказилган тадбир давомида Зарбдор тумани Андижон ҚФЙда яшовчи фуқаро Хўжамбердиев Ўроқбой бошқарувидаги Ласетти русумли давлат рақами 25 Y 360 ЕА бўлган автотраспорт воситасининг салони ва юкхона қисми кўздан кечирилганда, 1 дона аккумулятор ва оқ рангли сумка ичида электр кабеллар борлиги аниқланган.
Ушбу автотранспорт воситаси турган жойдан 30 метрлар атрофида канал четида 1 дона аккумулятор, 1 дона электр қармоқ, 1 дона саватча (сачок), 1 жуфт қайиқ эшкаги, 1 дона насос, 1 дона тунги ёритиш чироғи, 1 дона резина қайиқ ва унинг ичида жами 81 дона шундан 7 дона қора балиқ, 10 дона лаққа, 14 дона оксла, 30 дона плотва, 4 дона товонбалиқ, 16 дона шербалиқлар ноқонуний овланганлиги аниқланиб "Ласетти" русумли давлат рақами 25 Y 360 ЕА бўлган автотранспорт воситаси “Эъзоз-Дилкаш” МЧЖга қарашли жарима майдончасига қўйилган. 
Ҳолат юзасидан фуқаро Ў.Хўжамбердиевдан тушунтириш хати олинганда, браконъерлар уларни кўриб қочиб кетганлигини билдирганлиги сабабли, тўпланган ҳужжатлар суриштирув ишларини олиб бориш учун Зарбдор туман ИИБга бошқарманинг 2020 йил 17 январдаги 02/1-145-сонли хати юборилди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:29
4-сектор раҳбари Зоминда ёшлар билан учрашди, унда ўн нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланди
15:05
Одил Aҳмедов фаолиятини Суперлигада давом эттирадиган бўлди
10:13
Жиззахда адлия тизимида ишловчи 9 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди
08:34
Суперлига. 6-тур баҳслари бошланиш вақтлари маълум бўлди
08:33
Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан нечта жамоа чиқади?
08:32
Тожикистонда аёл милициячилар учун адрас ва атласдан тикилган форма тақдим этилди
08:31
iPhone эгаларига Meizu 18 моделини бепул синаб кўриш тавсия этилмоқда
08:30
Федерация суриштирув ўтказди: Бозорларда ўсимлик ёғи нархи қанча?
08:28
Рекламалар ортидаги қаллобликлар
08:27
Европада йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган еттита жой
08:26
Рўза — қоринни оч қолдириб, қалбни тўйдиришдир
08:25
Дафн этилган эркакни бир кундан кейин қариндошлари тирик ҳолда топишди
17:53
Жиззахда омадли чек соҳиблари яна биттага кўпайди
17:48
Январь-март ойларида Жиззахда қанча чақалоқ дунёга келди?
11:04
Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?
08:56
Японияда депутатлар ҳомиладор аёллар аҳволини тушуниш учун икки кун давомида сунъий қорин кийиб юрди (видео)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР