» » Болалар учун энг яхши ва энг ёмон шароитларга эга давлатлар маълум қилинди

Болалар учун энг яхши ва энг ёмон шароитларга эга давлатлар маълум қилинди

БМТнинг Болалар жамғармаси ЮНИСЕФ болаларнинг яшаши ва ривожланиши учун энг яхши ва энг ёмон шароитларга эга давлатлар рейтингини эълон қилди. Халқаро ташкилотнинг талқинига кўра, болалар учун энг яхши шароитлар Норвегияда яратилган. Ўзбекистон бу борада 180 та давлат ичида 71-ўринни эгаллади.

Бу ҳақда БМТнинг “Дунё болалари учун келажак” деб номланган маърузасида маълум қилинган.
Маърузага кўра, болаларнинг келажаги учун энг яхши шароитлар Норвегия, Жанубий Корея, Нидерландияда яратилган. Етакчи ўнталикдан Франция, Ирландия, Дания, Япония, Бельгия, Исландия, Британия ҳам ўрин олган.

Болалар учун энг ёмон шароитлар эса Сомали, Чад, Марказий Африка Республикасида қайд қилинган. 

Маъруза Норвегия, Корея Республикаси ва Нидерландияда болалар яшаши ва равнақ топиши учун энг яхши шароитларга, МАР, Чад, Сомали, Нигер ва Мали энг ёмон шароитларга эгалигини кўрсатмоқда”, дейилган хабарда.


Мутахассислар маърузада 180 та давлатда болалар учун яратилган имкониятларни таққослашган. Унда болаларнинг яшаши ва равнақ топиши учун яратилган шароитлар, жумладан давлатнинг соғлиқни сақлаш, таълим тизимлари ривожлангани, экологияси, иқтисодиёти таҳлил қилинган. 

Ўзбекистон 180 та давлат ичида 71-ўринни эгаллаган. Экспертлар Ўзбекистонни паст-ўрта даромадли давлат деб баҳолашган. 
Марказий Осиё давлатларидан Туркманистон рейтингда 52-ўринни, Қозоғистон 59-ўринни, Қирғизистон 96-ўринни, Тожикистон 98-ўринни эгаллаган.

скачать dle 12.0 Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:38
Жиззахда 9-декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан ўтказилган кўрик-танловнинг ғолиблари тақдирланди
14:40
«Тонировка» бўйича эслатма берилди
14:38
Зангиота шифохонасида дунёга келган чақалоқлар сони маълум қилинди
14:37
Олтита хусусий бандлик агентлиги лицензияси тўхтатилди
14:35
Сурхондарёдаги портлаш жойига Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси сафарбар этилди
12:53
АҚШ Хитойдаги Олимпиада ўйинларига бойкот эълон қилди. Сабаб ва муносабатлар
11:18
Метрода 13 ёшли қизга тегажоғлик қилган шахсга суд ҳукми ўқилди
11:10
Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида бир йилда 37 поғона юқорилади
11:06
Қирғизистонда фермерлар 3 йилга ер солиғидан озод қилинди
10:59
Британияда водород ёнилғисида ҳаракатланадиган самолёт ишлаб чиқарилди
11:23
Фориш туманида ҳарбий хизматчилар учун уй-жойлар қурилмоқда
11:20
Арнасой туман 4-сектор худудида енгил конструкцияли инфратузилма объектлари ўрнатилди
11:16
Ҳиндистон армиясининг махсус операцияси вақтидаги қўпол хато туфайли 14 киши ҳалок бўлди
11:12
Олий маълумот олмаганлар ҳам ҳоким ёрдамчиси бўлиши мумкин
11:10
Шавкат Мирзиёев «Ватан ҳимоячилари» монументига гул қўйди (фото)
11:09
Андроид-телевизорларда иловани энди смартфон орқали ўрнатиш мумкин
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР