» » «Халқимизга балиқ эмас, қармоқ беришимиз керак» — Президент

«Халқимизга балиқ эмас, қармоқ беришимиз керак» — Президент

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 27 февраль куни тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
«Мен бу ҳақда биринчи марта Олий Мажлисга Мурожаатномамда гапирдим, яъни бизда камбағалликнинг кўплиги тўғрисида.

Афсуски, биз шу пайтгача аксарият фуқароларимиз ҳақиқатан ҳам камбағал эканини кўриб-кўрмасликка, эшитиб-эшитмаганликка олдик. Бу нотўғри. Афсуски, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, халқимизнинг 4-5 фоизи камбағал экани айниқланди. Энди яшириш керак эмас, оғир шароитларда яшаётган одамларимизнинг асл муаммоси, вазиятини тушунишимиз, барча тоифадаги раҳбарлар дунёқарашимизни ўзгартиришимиз лозим бўлади.

Биздаги маълумотларга кўра, айрим оилаларнинг топаётган ойлик даромадининг қарийб 70 фоизи, Худо кўрсатмасин, ўша хонадонда кимдир оғир бетоб бўлса, етмай қоляпти. Хўш, бундай оилаларни ўзига тўқ, дея оламизми? Албатта, йўқ. Рости, президент сифатида одамларимизнинг нима истеъмол қилаётгани, соғлиғи ҳақидаги ўйлар ҳар куни мени қийнайди.

Қашқадарё вилояти камбағаллик муаммоси бўйича энг оғир ҳудуд ҳисобланади. 700 минг аҳоли камбағал. Бу жами аҳолининг қарийб 21 фоизини ташкил этмоқда. Бу вазиятда Қашқадарёда раҳбарлар бир жойда ўтириши мумкин эмас. Одамларимизни бундай оғир шароитдан қандай чиқариб оламиз, деган саволни ўзига бериши лозим.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 500 минг, Сурхондарё вилоятида 500 минг, Наманган вилоятида 400 минг, Жиззах вилоятида 210 минг ва Сирдарё вилоятида 130 минг аҳоли камбағал. Бу рақамларни маҳаллалар кесимида олсак, янада оғир рақамларга гувоҳ бўламиз. Масалан, Паркент туманининг «Янгиобод» маҳалласида 1039 нафар кам таъминлаган ва камбағаллар бор. Олтинсой тумани «Миршоди» маҳалласида 906 нафар, Бойсун тумани «Тўда» маҳалласида 504 нафар фуқароларимиз оғир аҳволда яшаяпти.

Энди Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари билан биргаликда камбағалликни камайтириш ва тадбиркорлик муҳитини шакллантириши лозим бўлади.

Ҳар бир ҳудудда биттадан касб-ҳунар коллежида хорижлик мутахассисларни жалб қилган ҳолда бизнес ва касбга ўқитиш марказлари ташкил қилинади. Камбағалликни камайтириш – бу оиланинг ойлик ёки нафақасини кўпайтириш, оммавий кредит бериш, дегани эмас. Таъбир жоиз бўлса, шу вақтгача биз одамларимизга балиқ бердик. Бу тажриба ўзини мутлақо оқламади. Халқимизга балиқ тутишни ўргатишимиз, қармоқ беришимиз лозим», деди президент.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

15:52
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги манзили меҳрибонлик уйи, IT Park филиали ва балиқ етиштиришда Жиззах тажрибаси қандайлигига қаратилди
12:51
Aндижонда ўқувчиларни қалин кийимларсиз совуққа олиб чиққан раҳбарлар ишдан олинди
10:11
Самарқандда савдо марказида хотини ва унинг жазманини пичоқлаган эркакка жиноят иши қўзғатилди
09:11
Етти кишининг азасига сабаб бўлган тўй
09:10
Дунёдаги энг ишончли автомобиллар аниқланди: Осиё етакчи
09:09
Кун сурати: Яккабоғда электр йўқлигидан минглаб товуқлар нобуд бўлди
09:06
Бола қулоқсиз бўлса, нима қилиш керак?
09:05
Халқаро ташкилот COVID-19нинг учинчи тўлқинидан огоҳлантирмоқда
09:04
Андижонда мактаб ўқувчилари устки кийимсиз совуққа олиб чиқилди
09:03
Трампнинг мағлубиятини башорат қилган экстрасенс COVIDнинг қачон тугашини маълум қилди
09:02
«International Job Organization» ХБА раҳбари устидан суд бошланди. Жабрланувчилар 2600дан ортиқ
12:42
2021 йил 1 апрелдан қандай имтиёзлар бекор қилинади?
12:40
Хитой эмасми? COVID-19 пайдо бўлган жой баҳс келтириб чиқармоқда
12:38
Ўзбекистоннинг чет элга автомобил экспорти ошди
12:34
Электр энергияси ва газ ўчганда кимга мурожаат қилиш керак?
12:30
Светлана Ортиқова сенаторга эътироз билдирди: прокурорлар «лайлак ҳайдаб» юргани йўқ...
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР