Жиззах шаҳар ҳокимлиги: Коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйича кўнгилли патруль гуруҳлари ишламоқда

Жиззах шаҳар ҳокимлиги: Коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйича кўнгилли патруль гуруҳлари ишламоқда

 Жиззах шаҳар  ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бошқармаси, Жиззах шаҳар ҳокимлиги ва 4 та сектор раҳбарлари иштирокида  Жиззах шаҳри, Иттифоқ, Зилол, Заргарлик, Кимёгар маҳаллаларида хамда марказий 2 та деҳқон бозорларида карантин ва эпедимиологик осойишталик маркази ходимлари билан кўча ва савдо дўконлари олди, уйлар атрофлари дезинфикция қилинди.

 

2020 йил 22-29 март кунлари шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошкармаси ҳамда махалла раисининг ҳуқуқий тарғибот бўйича ўринбосари томонидан шаҳардаги 34 та маҳалла фуқаролар йиғинидан жамоатчилик асосида “Кўнгилли жамоатчилик патруль” гурухлари тузилиб уларга қисқа муддатли ўқувлар ўтказилди.

 

Гурухлар махсус кийим ва жиҳозлар билан таъминланиб, ўзлари яшаётган маҳалла фуқаролар йиғинларидаги тинчлик ва осойишталик таьминланиб келинмокда. Коронавирусни тарқалишини олдини олиш бўйича кўп қаватли уйлар атрофида, айниқса аҳоли яшаш жойларида тарғибот-ташвиқот ишлари  ташкил этилаяпти.


Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив