» » Рухсатноманинг аслини олиш учун фуқаролар давлат хизматлари марказларига ўз машинасида боришлари мумкин

Рухсатноманинг аслини олиш учун фуқаролар давлат хизматлари марказларига ўз машинасида боришлари мумкин

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Махсус рухсатномани олиш учун my.gov.uz порталида онлайн ариза берган фуқаролар рухсатноманинг аслини олиш учун давлат хизматлари марказларига ўзларининг шахсий машинасида боришлари мумкин. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги директори матбуот котиби Севара Зокирова АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

«Янги тартибга кўра, махсус рухсатномани олиш учун онлайн шаклда my.gov.uz портали орқали сўровнома тўлдирилиши ва белгиланган ҳужжатлар сўровномага илова этилиши лозим.

Сўровнома белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин QR-код қўйилган рухсатнома ёки рухсатнома бериш рад этилгани тўғрисидаги хабарнома юборилади. Хабарнома олингандан кейин бир кун ичида Давлат хизматлари марказидан рухсатноманинг аслини олиб кетиш мумкин бўлади.

Онлайн ариза тўлдирган фуқаролар рухсатноманинг аслини олиш учун давлат хизматлари марказларига ўзларининг шахсий машинасида боришлари мумкин. Фуқароларга юборилган рухсатнома бериш тўғрисидаги хабарнома ариза берувчининг автотранспорт воситасида Давлат хизматлари марказигача ҳаракатланишига асос ҳисобланади», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Давлат хизматлари агентлиги директорининг матбуот котиби махсус рухсатнома олиш учун онлайн ариза топшири жараёнида кузатилаётган муаммолар, хусусан, Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан ариза юбориш нима учун қийин кечаётганига ҳам тўхталиб ўтди.

«Ҳурматли фуқаролар, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳам бир тизим. Бир вақтнинг ўзида минглаб одамлар мурожаатни юклаганда тизимга юклама бўлиши табиий. Масалан, ҳозирга қадар мазкур тизим орқали 92 мингдан ортиқ ариза келиб тушган. Буларни кўриб чиқиб, қайта ишлашга ҳам вақт талаб этилади.

Шунингдек, электрон тарзда аризаларни юборишда стикер бериш тоифаларига мос бўлмаганлар томонидан аризаларни юборишлари, фуқароларимиз белгиланган ҳужжатларни тўлиқ тақдим этмаслик ҳолатлари, рухсат бериш рад этилган аризалар бўйича яна қайтадан ариза юбориш ҳолатлари тизимда юклама бўлишига ва бир юборилган ариза яна қайта юборилган тақдирда қайта ишланишига ҳам олиб келмоқда. Бу муааммоларни ҳал қилиш муайян вақтни талаб этади.

Барчаси кўриб чиқилиб, тизимда сиз юборган ариза бўйича рухсатнома берилиши ҳақидаги хабарнома шакллангандан кейингина Давлат хизматлари марказларига ташриф буюришингизни илтимос қиламиз. Тушунишингизга умид қиламиз», дейди у.

У бугунги кунда давлат хизматлари марказлари ходимлари кун-у тун дам олишсиз ишлаётгани, биргина Тошкент шаҳридаги давлат хизматлари марказларининг 104 нафар ходими айнан махсус рухсатномаларни бериш учун фаолият кўрсатаётганини қайд этиб ўтган.

Мутахассис махсус рухсатнома учун ҳеч қандай тўлов ундирилмайди. Агарда бунинг учун тўлов ундирилса ёки муайян миқдорда пул талаб қилинса, Давлат хизматлари агентлигининг 11-48 қисқа рақамли ишонч телефонига ёхуд Адлия вазирлигининг Telegram’даги махсус ботига мурожаат қилиш кераклигини ҳам эслатиб ўтди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:53
Жиззахда омадли чек соҳиблари яна биттага кўпайди
17:48
Январь-март ойларида Жиззахда қанча чақалоқ дунёга келди?
11:04
Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?
08:56
Японияда депутатлар ҳомиладор аёллар аҳволини тушуниш учун икки кун давомида сунъий қорин кийиб юрди (видео)
08:54
Шифокор аллергияни қандай даволашни айтди
08:53
Хитойлик полициячиларни «Том ва Жерри»даги усул орқали чув туширишди
08:49
Шифокор бедаво дарднинг илк аломатларини маълум қилди
08:48
Мальтага ташриф буюрган сайёҳларга мукофот пули тўланади
08:47
Турмада жазо ўтаган шахс террористик ташкилот тарафдори эканлиги аниқланди
08:45
Вадим Абрамов тўпурар легионеримиз ўйинини кўргани Европага борди
08:31
«Бозорларда ёғ учун турнақатор навбатлар»га изоҳ берилди
12:01
Қашқадарёда ўқувчига икки баҳо қўйгани учун калтакланган ўқитувчи воқеаси юзасидан расмий муносабат билдирилди
11:59
«Effect.uz» мухбирларига қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси ўзгартирилди – Бош прокуратура
11:55
Тошкент вилоятида спа-салон ва сауна ниқобида фоҳишахона ташкил қилган шахсларга нисбатан чора кўрилди
11:52
Ҳамма гап табиийликда: Араб қизлари жозибасининг сири нимада?
11:49
Саида Мирзиёева: «Жамиятимиз «аёлнинг ўзи айбдор» деган қараш учун оғир бадал тўлаяпти»
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР