» » 2020 йил учун закот миқдори эълон қилинди

2020 йил учун закот миқдори эълон қилинди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайьати 2020 йил учун закот миқдорини маълум қилди, дея хабар берди ЎзА.

Фатво ҳайъати 1 грамм тиллонинг бугунги кундаги ўртача нархи 250 000 (икки юз эллик минг) сўм эканини эътиборга олиб, милодий 2020 йил (ҳижрий 1441 йил) учун ЗАКОТ нисобини (85 г. тиллодан) 21 250 000 (йигирма бир миллион икки юз эллик минг) сўм деб белгилади. Мазкур қийматнинг қирқдан бири (1/40), яъни закот учун чиқариладиган қисми 531 250 (беш юз ўттиз бир минг икки юз эллик) сўмга тенг бўлади.

Шунга кўра, зарурий эҳтиёжидан ташқари бир йил давомида 21 250 000 (йигирма бир миллион икки юз эллик минг) сўмдан ортиқ маблағга эга бўлган мусулмон киши, жами маблағининг қирқдан бири (1/40)ни закот сифатида камбағал ва фақирларга бериши фарздир.

Одатда, ҳар йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан нисоб миқдори Рамазон ойида эълон қилинар эди. Лекин, бугунги кунда бутун дунё бўйлаб, жумладан, юртимизда ҳам коронавирус пандимеяси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, юртимизда карантин эълон қилиниши сабабли, заруратсиз уйдан ташқарига чиқиш мумкин бўлмай қолди.

Табиийки, бундай пайтда аҳолининг моддий ёрдамга муҳтож бўлган қисмини қўллаб-қувватлашнинг зарурати туғилди ва айни пайтда бу ажр-савоби кўп бўлган амалдир. Мана шундай вазиятда моли нисобга етган бой-бадавлат кишилар молларининг закотини ҳам ҳақдорларга беришлари айни савобли амаллар сирасига киради, дейилади фатво ҳайьати хабарида.

Мазкурларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати закот нисобини Шаъбон ойида чиқаришга қарор қилди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:54
МИБ: ижро ҳужжатларининг ҳар 5 тадан 1 таси алимент билан боғлиқ
18:38
Агентлик ходимлари ўзаро беллашдилар
17:14
Xiaomi камера, 4G ва кенг сиғимли аккумуляторга эга «ақлли» соатини 60 доллардан арзонроққа сотишни бошлади
17:12
«Кўнгилочар тадбирларни кўпайтириб юборяпмиз». Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш ортаётганининг сабаблари айтилди
17:10
Билиб қўйган яхши: Иссиқда қайси маҳсулотлар тез айнийди?
10:40
Диёр Имомхўжаев: Абрамовга на шахс на инсон сифатида ишонмайман. У тайёр етишиб турган "лола"ларга гулни узадиган боғбон бўлиб келди
10:38
Ислом Тўхтахўжаев: "Футболни тушунадиган инсон муаммо фақат ҳимояда эмаслигини билиб турганди"
10:37
Ташкилот раҳбари мухбир қизни «ётоққа» таклиф қилгани айтилмоқда
10:33
Мушаклар спазми: Оёқлар тунда оғришининг 9 сабаби
10:32
Тошкент шаҳар ҳокимлиги қўшиқчи Санжайга иш таклиф қилди
10:31
Тошкентда жарима тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича рейдлар бошланди
10:30
Олимлар коронавирус учун қопқон ўйлаб топишди
10:29
Толиблар Тожикистон билан чегарадаги туманни эгаллаб олди
10:28
У кетди! Юракда армон, дилда айтилмаган сўзлар билан... (Видео)
18:30
ФҲДЁ органлари фаолияти: экстерриториал тамойил амалда
09:37
Самарқандда бир-бирига туташ бўлган уйларда ёнғин содир бўлди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР