» » Ўзбекистон, Коронавирус, Карантин: Бизда уруш бўлмаяптику - ИИВ қуролланган ҳарбийларга изоҳ берди

Ўзбекистон, Коронавирус, Карантин: Бизда уруш бўлмаяптику - ИИВ қуролланган ҳарбийларга изоҳ берди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Ўзбекистонда Covid-19 билан боғлиқ чекловчи тадбирлар ёки карантин тартиби 10 майга қадар узайтирилиши ортидан Ички ишлар вазирлиги нима учун постларда қуролланган ҳарбийлар турганига изоҳ берган.

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсовнинг якшанба куни Тошкентдаги брифингда маълум қилишича, ҳарбийлар вазият назоратдан чиқиб кетмаслигини таъминлаш мақсадида жойлаштирилган.

"Ушбу зарурат, республикамиз ҳудудида коронавирус пандемияси тарқалиши билан боғлиқ вазиятда аввало, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва мазкур касалликнинг мамлакатимиз бўйлаб кенг тарқалиб кетишини олдини олиш ҳамда назоратдан чиқмасликни таъминлаш мақсадида белгиланган чора-тадбирлардан биридир", деб айтган ИИВ вакили.

'Ваҳима уйғотяпти'

Ички ишлар вазирлиги мулозимининг баёноти "ташкил этилган постларда нега қуролланган ҳарбийлар туришибди? Бу аҳолида ваҳима уйғотяпти. Бизда уруш бўлмаяптику?" деган саволга жавобан янграган.

ИИВ вакили аҳолини ушбу ҳолатни "нормал қабул қилиш"га чақирган.

"Бу ҳолатни нормал қабул қилишни ҳамда белгиланган тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя этган ҳолда, ўзингиз ва оилангиз хавфсизлиги нуқтаи назаридан ёндашишингизни маслаҳат берган бўлардик", деб айтган полковник Шоҳруҳ Ғиёсов Тошкентдаги брифингда.

18 апрель куни Ўзбекистон карантин тартибини яна уч ҳафтага узайтирган.

Ҳукумат қошидаги махсус комиссиясига қарорига мувофиқ, Covid-19 билан болиқ чекловчи тадбирлар 10 майга қадар сақланиб қолади.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 19 апрель Тошкент вақти билан соат 10.00 ҳолатига мамлакатда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1495 нафарга етган.

Шанба куни коронавирусга чалинган бешинчи беморнинг вафот этгани маълум қилинган.

204 нафар бемор шифо топган.

100 мингдан ортиқ инсон коронавирусга текширилган, яқин орада бу рақамни ярим миллионга етказиш режаланаётгани айтилмоқда.

Бош санитар врач ўзгарди

18 апрель куни шуниндек, коронавирусга қарши кураш учун масъул агентликка янги раҳбар тайинланган.

Президент қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори, бунга қадар директор лавозимида ишлаб келган Баҳром Алматов эса директор ўринбосари лавозимига ўтказилган.

ЎзбекистонФото: Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистоннинг янги бош санитар врачи этиб тайинланган

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг изоҳ беришича, ўзгаришлар вазирлик марказий аппарати тузилмасига қўшимча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозими киритилиши билан боғлиқ.

Агентликка қўшимча Ўзбекистон ҳукумати қошида Санитария-эпидемиология давлаит инспекцияси ҳам фаолият олиб боради.

Унинг раҳбари, профессор Нурмат Отабеков ўтган ой апрель-майга бориб, Ўзбекистонда коронавирус ўз-ўзидан йўқолиб кетишини башорат қилган эди.

У Ўзбекистонга коронавирусдан "вакцина ҳам зарур бўлмаслигини" айтган.

Дунё

Дунёда коронавирусдан ўлганлар сони 150 мингдан ошган, Ер юзи аҳолисининг ярмидан кўпи - 4.5 миллиард одам карантинда.

Европадаги пандемия ўчоқларидан бўлган Испанияда ўлим ҳоллари камайиши қайд этилган (шанба куни 565, якшанба 410 нафар).

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:54
МИБ: ижро ҳужжатларининг ҳар 5 тадан 1 таси алимент билан боғлиқ
18:38
Агентлик ходимлари ўзаро беллашдилар
17:14
Xiaomi камера, 4G ва кенг сиғимли аккумуляторга эга «ақлли» соатини 60 доллардан арзонроққа сотишни бошлади
17:12
«Кўнгилочар тадбирларни кўпайтириб юборяпмиз». Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш ортаётганининг сабаблари айтилди
17:10
Билиб қўйган яхши: Иссиқда қайси маҳсулотлар тез айнийди?
10:40
Диёр Имомхўжаев: Абрамовга на шахс на инсон сифатида ишонмайман. У тайёр етишиб турган "лола"ларга гулни узадиган боғбон бўлиб келди
10:38
Ислом Тўхтахўжаев: "Футболни тушунадиган инсон муаммо фақат ҳимояда эмаслигини билиб турганди"
10:37
Ташкилот раҳбари мухбир қизни «ётоққа» таклиф қилгани айтилмоқда
10:33
Мушаклар спазми: Оёқлар тунда оғришининг 9 сабаби
10:32
Тошкент шаҳар ҳокимлиги қўшиқчи Санжайга иш таклиф қилди
10:31
Тошкентда жарима тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича рейдлар бошланди
10:30
Олимлар коронавирус учун қопқон ўйлаб топишди
10:29
Толиблар Тожикистон билан чегарадаги туманни эгаллаб олди
10:28
У кетди! Юракда армон, дилда айтилмаган сўзлар билан... (Видео)
18:30
ФҲДЁ органлари фаолияти: экстерриториал тамойил амалда
09:37
Самарқандда бир-бирига туташ бўлган уйларда ёнғин содир бўлди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР