» » Трамп грин-карт беришни тўхтатмоқчи

Трамп грин-карт беришни тўхтатмоқчи

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирусга қарши кураш чоралари доирасида бошқа мамлакат фуқароларига АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (грин-карт) беришни тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда АҚШнинг The New York Times нашри ўз манбаларига асосланиб хабар берган

Ҳар йили дунё бўйлаб миллионлаб одамлар АҚШда ишлаш ҳуқуқини берадиган ва грин-карт деб аталадиган ҳужжатни олиш учун ариза топширади. 2019 йилда АҚШ 1 миллионга яқин хорижликнинг бу борадаги талабини қондириб, мамлакатда ишлаш ва яшаш ҳуқуқини берган. Трамп эса мамлакатга четдан одам кириб келишининг олдини олиш мақсадида грин-карт беришни вақтинча тўхтатмоқчи.

Bloomberg вазиятдан хабардор манбаларига асосланиб Трамп АҚШга 90 кун давомида ишчи виза билан кириш тақиқланиши тўғрисида қарор қабул қилмоқчи экани ҳақида хабар берганди. Грин-карт беришни тўхтатиш ҳам, катта эҳтимол, мана шу қарорда таъкидланган. Bloomberg`га ўз шахсини очиқламаслик шарти билан маълумот берган мансабдорнинг айтишича, у қарорнинг қораламаси билан танишган ва ҳужжатда қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва тиббиёт соҳасида ишлайдиганларга истисно сифатида чекловлар амалда қилмайди.

Шунингдек, АҚШ фуқароларининг фуқаролиги бўлмаган хотинлари, фарзандлари мамлакатга кириши мумкин. Bloomberg манбасига кўра, айни дамда технология соҳасида ишлаётган хорижликлар маҳаллий америкаликлар ишлаши мумкин бўлган соҳада фаолият юритмаётгани ҳақида ҳужжат тақдим этиши керак бўлади.

Шахсини очиқлашни истамаган мансабдор инқироздан кейин мамлакатда муҳожирлар оқими кўпайишини, ҳукумат бунинг олдини олиш мақсадида корхоналарга кам маош эвазига хорижликларни ишга чақиргандан кўра, ишдан бўшатилган маҳаллий ишчиларни қайтаришни буюради.

Дональд Трамп душанба куни твиттердаги саҳифасида бундай ҳужжат имзолашига ишора қилиб, пост қолдирганди: «Кўринмас ёвга қарши курашиш ва ажойиб фуқароларимизнинг иш ўринларини ҳимоя қилиш мақсадида иммиграцияни чеклаш бўйича ҳужжат имзолайман», деб ёзганди АҚШ президенти.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:29
4-сектор раҳбари Зоминда ёшлар билан учрашди, унда ўн нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланди
15:05
Одил Aҳмедов фаолиятини Суперлигада давом эттирадиган бўлди
10:13
Жиззахда адлия тизимида ишловчи 9 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди
08:34
Суперлига. 6-тур баҳслари бошланиш вақтлари маълум бўлди
08:33
Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан нечта жамоа чиқади?
08:32
Тожикистонда аёл милициячилар учун адрас ва атласдан тикилган форма тақдим этилди
08:31
iPhone эгаларига Meizu 18 моделини бепул синаб кўриш тавсия этилмоқда
08:30
Федерация суриштирув ўтказди: Бозорларда ўсимлик ёғи нархи қанча?
08:28
Рекламалар ортидаги қаллобликлар
08:27
Европада йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган еттита жой
08:26
Рўза — қоринни оч қолдириб, қалбни тўйдиришдир
08:25
Дафн этилган эркакни бир кундан кейин қариндошлари тирик ҳолда топишди
17:53
Жиззахда омадли чек соҳиблари яна биттага кўпайди
17:48
Январь-март ойларида Жиззахда қанча чақалоқ дунёга келди?
11:04
Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?
08:56
Японияда депутатлар ҳомиладор аёллар аҳволини тушуниш учун икки кун давомида сунъий қорин кийиб юрди (видео)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР