Карантин даврида қарздор истеъмолчилар электр энергиясидан вақтинча узилмайди, лекин...

Карантин даврида қарздор истеъмолчилар электр энергиясидан вақтинча узилмайди, лекин...

Хабарингиз бор «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан ҳозирги кунда юзага келган эпидемиологик вазият, яъни карантин даврида халқимизга енгиллик яратиш мақсадида, электр энергиясидан қарздор истеъмолчилар тармоқдан вақтинча узилмаслиги белгиланган  эди.

Истеъмолчилар  фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд тўлов тизимлари ҳамда банкларнинг мобил иловалари (U-Pay, Click, Payme, Рауто, Paynet) орқали тўловларни уйдан чиқмасдан туриб амалга оширишлари мумкин.

Тўлов амалга оширилмаса фойдаланилган электр энергиясидан бўлган қарздорликни ортишига сабаб бўлади.

Айни вақтда, Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра карантин чоралари кундан-кунга юмшатиб борилмоқда.

 

Ҳурматли истеъмолчилар!

 

Имкон қадар электр энергияси учун тўловни ҳозирданоқ амалга оширинг.

 

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти

 

 

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter