» » Дала майдонида Malibu'ни ёқиб юборган шахс ушланди. Унга жиноий иш очилди (видео)

Дала майдонида Malibu'ни ёқиб юборган шахс ушланди. Унга жиноий иш очилди (видео)


Кеча, 18 июнь куни ижтимоий тармоқларда номаълум шахс томонидан ёқиб юборилган Malibu автомашинанинг видеоси тарқатилиб, кенг муҳокама қилинди.

Тошкент вилояти ва пойтахт ИИББ ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор суруштирув ишлари давомида Malibu 2ʼни ёқиб юборганликда гумонланган ва унга алоқадор бўлган шахc аниқланиб, ушланди.

Тафсилотларга кўра, 2020 йилнинг 1 июнь куни МЧЖ раҳбари Б.Н. таниши, 38 ёшли У.М.га Malibu 2 автомашинасини сотиб беришини сўраб, ундан 5 миллион сўм бошланғич бадал маблағи олади. Шундан сўнг, 2 июнь куни вақтинча Мирзо Улуғбек туманида яшовчи, гулистонлик, 1994 йилда туғилган З.Б. (аёл) таниши У.М.дан шахсий иши юзасидан мазкур автомашина маълум муддатга кераклигини сўраб, олиб кетиб қайтариб олиб келмайди.

2020 йилнинг 18 июнь куни соат тахминан 04:30ларда Тошкент тумани Файзобод МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала майдони яқинида, ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш мақсадида МЧЖ балансидаги 2019 йилда ишлаб чиқарилган қора рангли Malibu 2 русумли автомобилни ёқиб юбориб, нобуд қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ТБ томонидан фуқаро З.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми «в» банди, ЖКнинг 227-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабарида.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

12:59
Маънавият - ўзликни англашдир
11:21
Ўзбекистон–Тожикистон чегаралари қачон очилади?
11:20
Дунёдаги энг кўп сотилган смартфонлар рўйхати эълон қилинди
11:15
"Женоа"нинг 7 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига "Интер" чек қўйди
11:14
ҚҚС суммасининг ноқонуний ҳисобга олингани 98,4 фоиз ҳолатда тасдиқланди
11:11
Қароқчилар томонидан ўғирлаб кетилган 317 ўқувчи қиз қутқарилди
11:10
Бугун Тошкентда баҳор паради бўлиб ўтади
11:09
Маҳаллаларда «Электрон кузатув маскан»лари ташкил этилади
11:08
Бугундан тадбиркорларга йўлларда қоидабузарликларни аниқловчи камераларни ўрнатишга рухсат берилди
10:38
Ўзбек заъфаронини экиш майдонлари ва ишлаб чиқариш ҳажми янада кенгайтирилади
14:01
Ўйин: Масжидул-Ҳаром манзарасини тиклаймиз
12:56
Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?
12:54
"Беш кундандан бери комада ётган" санъат институти талабаси ҳақида маълумот берилди
12:52
“Шовотландия” кафесига қасддан ўт қўйган шахс ушланди
12:49
Юртимизда кореялик фирибгар одамларни алдаб юрибди
12:47
Расул Кушербаев президентликка номзодини қўядими деган саволга нуқта қўйди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР