» » ИИВ огоҳлантиради: Telegram’да тарқалаётган вирусли дастурдан эҳтиёт бўлинг!

ИИВ огоҳлантиради: Telegram’да тарқалаётган вирусли дастурдан эҳтиёт бўлинг!

Шу йил 13 июнь куни Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида яшовчи фуқаро М.А. Ички ишлар вазирлиги порталига ариза билан мурожаат қилган. Унинг даъвосига кўра, 12 июнь куни соат 19:00ларда Telegram мессенжеридан «Uydagi_Yulduzlar» @Fan club Miz #Uyda QOLING» (@fan_club_miz) деб номланган каналга кирган ва ушбу каналга жойланган NET NOMER ANIQLOVCHI.APK файлни юклаб олганидан сўнг уяли телефони «блок» ҳолатига тушиб қолган.

ИИВ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармасининг маълум қилишича, шундан сўнг қурилмани «блок» ҳолатидан очиш учун +99890-200-хх-хх абонент рақамига «Paynet» тўлов тизими орқали 10.000 сўм пул маблағлари туширилиши ҳақида хабар келади. Аризачи ушбу пул маблағларини ўтказганидан кейин ҳам телефон аппарати «блок» ҳолатидан чиқмаганлигини маълум қилиб, мазкур дастурни тарқатган шахсни аниқлаб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган дастлабки тергов олди текширув ҳаракатлари давомида фуқаро М.А. «HUAWEI TAG-L21» смартфони текшириб кўриш учун олиниб, ундаги дастур кўчириб олинган ва текшириб кўриш учун «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонасига тақдим қилинган.

«Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонасининг дастурий техник экспертиза хулосасига кўра, ушбу телефон аппарати Telegram мессенжеридаги «Uydagi_Yulduzlar» @Fan club Miz # Uyda QOLING» (@fan_club_miz) номли каналда тарқатилган NET NOMER ANIQLOVCHI.APK дастури зарар келтирувчи вирусли дастур эканлиги кўрсатиб ўтилган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, Telegram мессенжеридаги «Uydagi_Yulduzlar» @Fan club Miz # Uyda QOLING» (@fan_club_miz) номли канал Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманида яшовчи, ҳозирда Наманган маданият ихтисослаштирилган мактаби ўқувчиси, 2001 йилда туғилган фуқаро М.Ж.га тегишли эканлиги аниқланди.

4 июль куни Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро М.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-6-моддаси 1-қисми (Зарар келтирувчи дастурларни яратиш, ишлатиш ёки тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Sof.uz хабарида.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-6-моддасида (Зарар келтирувчи дастурларни яратиш, ишлатиш ёки тарқатиш) уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

21:45
Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахта хомашёсининг минимал нархлари белгиланди
18:38
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди
13:36
IT Park Жиззах филиали яқин кунларда фойдаланишга топширилади
10:43
Арнасой тумани ҳокимлиги "KPI" тизими бўйича ишлашга тайёр
10:23
Жиззахда ёзувчи Каримберди Тўрамурод билан ижодий учрашув ўтказилди
09:45
Жигар учун фойдали 6 маҳсулот
09:43
Коронавирусга қайта чалинган аёл инфекцияга иммунитет пайдо бўлди деб адашган
09:42
«Салла деса, каллани олиб келишади» – МБ раиси гўшт нархини сунъий туширишга уринаётганлар ҳақида
09:40
Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари «Совбез»га ўтди – ОАВ
09:39
Коронавирус. Ярим оролда бундай ҳолат баҳорда ҳам кузатилмаганди
09:37
Тошкентда 20 ёшли товламачи қиз қўлга тушди
09:36
Довонда қор. ФВВ ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақирди
09:35
Расман! Талабаларга тўлов-контракт пулини тўртга бўлиб тўлаш имкони берилди
17:49
«Ўзбекистон 24» телеканали мухбири жонли эфир пайтида гўшт нархидан шикоят қилган аёлдан ўзини олиб қочди (видео)
17:12
Солиқчилар рус тилида ўқитиладиган синфга ўзбек тилидаги бадиий китобларни совға қилишди
10:59
Мустақиллик йилларида илк маротаба аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР