Дўстлик туманида 2020 йилнинг 6 ойида ўғил болалар кўпроқ туғилди


ФҲДЁ сўзини эшитсак биринчи галда кўз олдимизга никоҳни қайд этиш жараёни келади. Бу бўлимларда фақатгина никоҳ қайд этилмайди, бошқа давлат хизматлари ҳам кўрсатилади. Айтайлик “метрика”, суюнчи пули, оталикни белгилаш, фарзандликка олиш, ўлим гувоҳномаларини расмийлаштириш, ажримлар каби хизматлар шулар жумласидандир.

Бу масалалар бўйича ФҲДЁ бўлимларига фуқаролардан ҳар куни юзлаб мурожаатлар келиб тушади.

Дўстлик туман ФҲДЁ бўлимида жорий йилнинг 6 ойи давомида жами 749 нафар чақалоққа туғилганлик гувоҳномалар расмийлаштириб берилди. Шундан 405 нафари ўғил бола, 344 нафари қиз бола.

16 ёшгача  бўлган болаларнинг туғилиши муддати қайд этилмай қолиши ҳолати туманда 12 та бўлган бўлса, 16 ёшдан ошган ҳолатдагилар 2 нафар. Бу мурожаатлар ўрганилди ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда барчаси ижобий ҳал этилди.

Бундан ташқари  оталикни белгилаш хизмати ҳам мувжуд бўлиб, шаръий никоҳда яшаб келаётган эр ва хотинларнинг никоҳи қонуний эмаслигини билдиради. Фарзандга туғилганликни қайд этиш гувоҳномасини олиш учун албатта ўртадаги никоҳ гувоҳномаси бўлиши шарт. Агар никоҳ  шаръий бўлса албатта фарзанд биринчи ўринда оталиққа олиниб унинг туғилганлиги қонуний равишда қайд этилади. Ўтган давр мобайнида 40 та шу йўналишга оид ариза фуқаролардан келган. Аризалар ўз вақтида кўриб чиқилиб оталик белгиланган.

Карантин вақтида янги оила қуриш истагини билдириб ариза топширганлар  сони 141 тани ташкил этди.

Минг афсуски янги оилалар қурилиши  билан бир қаторда ажримлар ҳам мавжуд. Ажримга оид жами 20 та мурожаат келиб тушди. Шундан 4 таси ўз хоҳиши билан ажрашаётганлар бўлса, қолган 16 таси суд қарори билан ажрашиш ҳолати ҳисобланади.  

Бир сўз билан айтганда ФХДЁ соҳаси яқин 1 йил ичида янгича кўринишга эга бўлади. Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилади. Буларнинг барчаси аввало халқимизнинг манфаати ҳамда ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

 

Шаҳзода Муллабоева – Дўстлик туман ФҲДЁ бўлими мудираси

скачать dle 12.0


Фикрлар (0)

изоҳ қўшинг