» » Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирус вакциналарни ўрганяпти

Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирус вакциналарни ўрганяпти

Бугун, 11 август куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда коронавирусга қарши вакцина бўйича олиб бораётган музокаралар юзасидан ахборот берилди.

«Айни кунларда Россия ва Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Бугун ҳам Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакцинанинг қўлланиш жараёни ва самараси хусусида хитойлик ва ўзбек мутахассислари видеоконференция орқали фикр алмашишди. Бу музокаралар натижасидан келиб чиққан ҳолда мамлакатда вакцинани қўллаш даражасини ҳукуматга маълум қиламиз», деди Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Рустам Икромов.

Шунингдек, у Хитойда коронавирусга қарши ишлаб чиқарилган «Лянхуа Синвен» дориси қай даражада самарадорлиги бўйича изоҳ берди.

«Бу дори воситаси Ўзбекистонга хайрия сифатида Хитойдан юборилган. У бизда тегишли меъёрлар асосида ўрганиб чиқилган ва таркибидаги таъсир кўрсатувчи фаол моддалар юзасидан керакли хулоса олинган. Ҳозирда мазкур дори воситасидан Зангиотадаги шифохонада коронавирус беморларини даволашда фойдаланилмоқда», деган Икромов.

Эслатиб ўтамиз, 4 август куни Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган видеоселекторда вакцина харид қилиш ва аҳоли вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғи берилган эди.

Бугун, 11 август куни Россия президенти Владимир Путин дунёда коронавирусга қарши биринчи вакцина Россияда рўйхатга олингани ҳақида хабар берди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:41
Дубайда қўлга олинган Instagram юлдузининг уйидан 37 миллион доллар пул ва 13 та люкс автомобил чиқди
14:16
«Ёлғиз бўри» Хитойнинг энг бой одамига айланди
13:47
Андижонда «ақлли» газ ҳисоблагич ўрнатилганидан 2,5 соат ўтиб портлаб кетди
13:01
Президент янги «Таълим тўғрисида»ги қонунни имзолади
12:58
«Авифавир» препарати олиб келинди
12:57
Galaxy S20 FE смартфони намойиш қилинди: фото, нарх ва хусусиятлари
12:53
Навоийда вилоятга бўйсунувчи янги шаҳар ташкил этилди
12:51
Дроннинг ноқонуний “парвози”га чек қўйилди
12:49
Ўзбекистонда газ ҳисоблагичлар тўлиқ алмаштирилади
12:45
Шуҳрат Ғаниев қайси ижобий ҳислатлари эвазига Бош вазир ўринбосари этиб тайинлангани маълум қилинди
12:40
Бугун тадбиркорга солиқ имтиёзи жуда ҳам зарур
11:48
Дўстлик туманидаги қўштирноқ ичидаги блогернинг иддаолари асоссиз бўлиб чиқди
11:26
Жиззахда қайнонасининг 267 минг долларга тенг пул ва тилла тақинчоқларини ўғирлаган собиқ куёв ва унинг шериклари ушланди
11:15
Коронавирусга қарши дунёдаги биринчи самарали дори яратилди
11:14
Коронавирус пандемиясининг яна бир ижобий томони очиқланди
11:10
Зафаробод туманидаги режалаштирилган ишлар охирига етказилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР