COVID-19ни енгишда керакли маблағ миқдори маълум қилинди

COVID-19ни енгишда керакли маблағ миқдори маълум қилинди

 Фото: «News.rthk.hk»

COVID-19га қарши курашда халқаро харажатлар камида 100 миллиард долларни ташкил этади, дея маълум қилди ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус.

«COVID-19нинг кейинги тўлқинлари асоратларига яна 10 триллион сарфлашдан олдин, бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, бутун олам янги дори воситалари, жумладан, ишлаб чиқилаётган вакциналарга 100 миллиард сарфлашига тўғри келади», — деди у Женеведа бўлиб ўтган брифингда.

ЖССТ бош директорининг сўзларига кўра, биринчи навбатда, ҳозир ЖССТнинг COVID-19га қарши курашиш учун дори воситаларини ишлаб чиқиш, ишланмаларни тезлаштириш, ишлаб чиқариш ва тартибга солиш бўйича халқаро дастурига 31,3 миллиард зарур.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди. ЖССТнинг маълумотларига кўра, дунё бўйича 20 миллиондан ортиқ киши касалликка чалинган бўлиб, улардан 737 минг нафари вафот этди.