Тошкентда ЙПХ инспектори иштирокида жиддий ЙТҲ содир бўлди (видео)

Тошкентда ЙПХ инспектори иштирокида жиддий ЙТҲ содир бўлди (видео)

Жорий йилнинг 10 август куни соат 00:46 ларда, Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги Сағбон кўчасида 46 ёшли Шерзод Б. «Nexia» русумли автомобил бошқарувини йўқотиб иккита автoмобилга урилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

«Nexia» катта тезликда келиб, Lacetti русумли автомобилга урилган. Бу вақтда Lacetti ҳайдовчиси, 31 ёшли Дилшодбек И. билан ЙҲХБ ходими суҳбат қилаётган бўлган, шунингдек йўл четида турган 29 ёшли Умиджон Ж.га тегишли «Matiz» русумли автомобил ҳам шикастланган.

ЙТҲ натижасида Lacetti автомобили ёнида турган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Ш.Ғуломназаров ҳамда Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага етказилган.

Ҳолат юзасидан тегишли меъёрий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўрилиши учун Олмазор тумани прокуратурасига юборилган.