Қудратимизга шубҳа қилсангиз, биз қурган иморатларга боқинг!

Қудратимизга шубҳа қилсангиз, биз қурган иморатларга боқинг!

Буюк саркарда Амир Темур айтган ушбу сўзлар мамлакатнинг нечоғлик бунёдкорлик ва қудратга эга эканлигидан дарак беради.  

Бугун Жиззах шаҳрида замонавий давлат хизматлари маркази биноси фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида Жиззах шаҳрида катта кўламдаги қурилиш, бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Шаҳар аҳолиси учун зарур шароит ва қулайликлар яратилиши ортидан давлат хизматлари кўрсатиш тизими ҳам четда қолмади.

Жиззах шаҳар ДХМнинг янги биноси Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида бунёд этилди. Инвестор “Нодира-Шахноза” МЧЖ қурувчилари томонидан Жиззах шаҳри марказидаги бўш майдонда катта кўламдаги қурилиш ишлари олиб борилди. 

 

Ушбу марказни фойдаланишга топшириш мақсадида вилоят ҳокими Э.Салиев бошчилигида “Тезкор штаб” фаолияти йўлга қўйилган эди. Штаб раҳбарияти томонидан масъулларга марказни безатиш, мебель, офис ва оргтехникаларни ўрнатиш ишлари назорат қилинди. Тегишли тартибда марказни фойдаланишга топшириш юзасидан зарур кўмак берилди.

 

 

2000 м2 майдонга эга давлат хизматлари маркази энг сўнгги талаблар асосида жиҳозланди. Бошқа марказларда бўлгани каби ушбу бинода ҳам Президент халқ қабулхонаси, бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, банк, нотариус, суғурта, “Мадад” ННТ ҳуқуқий маслаҳат бюроси, кутиш зали, инвесторларлар билан музокаралар олиб бориш хонаси, конференция зали, болалар ўйин майдончаси  мавжуд. Яна бир янгилик марказ биносида ортиқча навбатларнинг ҳосил бўлишини олдини олиш мақсадида хизматлар натижаларини олиш учун бино ташқарисида алоҳида корпус фаолият юритади. Бу марказга янги келган хизмат олувчилар вақтини тежаш имконини беради.

Жиззах шаҳар ДХМ жорий йилнинг ўтган даврида аҳолига қарийб 30.776 та хизмат кўрсатган. Асосий мурожаатлар Электрон рақамли имзо калити (3.237 та) кадастр паспортини тайёрлаш (2.341 та), табиий газ ҳисоблагини қиёсловдан ўтказиш (ечиш ва ўрнатиш хизматлари билан 1.545 та), болани давлат мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйиш (1455), кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш (1769)  кабилардан иборат.

Яқин кунларда 173 минг кишилик аҳолига эга Жиззах шаҳрида замонавий давлат хизматлари маркази фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Бу ерда аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматлари сифати икки баробарга ошиши кутилмоқда. 

Бугунгача Мирзачўл, Дўстлик, Зомин, Зарбдор, Янгиобод, Фориш ва Зомин туманлари ДХМлари замонавий янги биноларда фаолиятини юритяпти. Шу билан биргаликда жорий йил якунига қадар ҳам шундай марказлар вилоятнинг қолган туманларида ҳам фойдаланишга топширилади.

Тантанали очилиш маросимидан сўнг йиғилганлар марказда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.   Тадбирда ДХА директори Улуғбек Муҳаммадиев иштирок этди.

 

ДХА Жиззах вилояти бошқармаси Ахборот хизмати