» » Нурмат Отабеков карантин кучайтирилиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди

Нурмат Отабеков карантин кучайтирилиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди

Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Мутахассис карантин тадбирлари қайтадан кучайтирилиши ҳақидаги саволга яна бир бор жавоб берди.

Аҳоли орасида 15 октябрдан карантин тадбирлари қайтадан кучайтирилиши тўғрисида саволлар айланиб юрибди. Бу нечоғлик тўғри маълумот?

— Биринчидан, карантин чораларини такроран кучайтирилишига асос бўладиган сабабнинг ўзи йўқ:

  • коронавирус инфекцияси билан курашиши учун республика соғлиқни сақлаш тизими етарли даражада дори воситалари, тест системалар,  шифо ўринлари, ИВЛ (сунъий нафас олиш аппрати), кислород концентраторлари ва  тиббий махсус кийимларнинг етарли захираси ташкил этилган;
  • COVID-19 билан курашишда давлатимиз тиббиёт ходимлари хорижий хамкасблари билан мунтазам алоқа ўрнатди ва  илғор халқаро тажрибаларни республикамиз тиббиёт амалиётига тадбиқ этиш имконияти яратилди.

Иккинчидан, фуқароларнинг  ўзини ва яқинларини соғлигини сақлаш учун карантин қоидаларига  қатъий риоя қилишни давом эттиришимиз керак:

  • Республикада карантин бекор қилингани йўқ, юмшатилди холос. Бу даврда йўл қўйилган масъулиятсизлик, ушбу касалликга чалиниш эҳтимолини оширибгина қолмасдан, баъзи ёндош касаллиги бор одамларда оғир кечиши, ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкинлигини унутмаслик;
  • одамлар гавжум бўладиган жойларда (истироҳат боғлари, дам олиш масканлари, маҳалла, кўчалар, савдо, транспорт ва ҳ.к) аҳоли томонидан шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузилиши ҳолатларига барҳам бериш бўйича кенгайтирилган тушунтириш ва назорат тадбирларини давом эттириш, белгиланган талабларни бузган шахсларга муросасиз бўлиш;
  • фуқароларга ўзлари, яқинлари ва атрофдагиларнинг соғлиғи учун масъул эканликларини доимо эслатиб туриш, уларни тартибга чақириш, шунингдек, турли сурункали касалликларга чалинган ва коронавирусни оғир ўтказиши мумкин бўлган аҳоли қатламини ҳимоя қилишга қаратилган тадбирларни бажаришда аҳолини виждонан ёндошишга чақириш, — деди Нурмат Отабеков.
скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:34
Жиззах шаҳар 8-мактаб ўқувчилари шаҳар ДХМга саёҳат қилдилар
14:28
Жиззах шаҳар электр таъминоти корхонаси куз-қиш мавсумига қандай тайёрланмоқда? (Видео)
14:21
2021 йилда республика бюджети ниманинг ҳисобига шакллантирилади?
14:20
Неймар тез орада майдонга қайтади, бироқ бош мураббий ундан хафа
14:19
Президентлик пойгаси: финиш чизиғига оз қолди, рақиблар бир-бирини аямаяпти
14:17
Аҳмедовлар оиласи оғир жудоликка учради
13:37
Замонавий ҳисоблагичларни қўллаш бўйича йўриқнома
20:38
Жиззах шаҳар "Бобур" маҳалласи ҳудудидаги чиқинди бартараф этилди
18:37
Дўстлик: 1179 та туғилиш қайд этилди
18:20
«UzAuto Motors» судда ютди, бироқ...
16:14
Халқаро пресс-клубнинг «Масофада» кўрсатувининг навбатдаги сони Зомин, Зарбдор ва Янгиобод туманларига бағишланди (видео)
12:44
Газ “заправка”ларни таъминотдан узиш бошланди
10:37
Диққат, янгилик: Харидингиз сизга омад келтириши мумкин
09:59
Давлат органлари ва ташкилотлари малакали кадрларни ишга таклиф қилади
09:46
Жиззахда ичимлик суви ва оқова сув нархи оширилди
09:29
Ерга хавф солаётган астероидда жиддий ўзгариш аниқланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР