» » Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги зиддият бўйича Ўзбекистон ўз расмий муносабатини билдирди

Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги зиддият бўйича Ўзбекистон ўз расмий муносабатини билдирди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжон Республикаси ва Aрманистон Республикаси муносабатларидаги кескинликнинг ошиши Ўзбекистон Республикасида жиддий ташвиш уйғотаётганлиги юзасидан баёнот берди.

«Ўзаро қарама-қаршилик чоғида ҳарбий кучнинг ишлатилиши икки томондан ҳам кўплаб инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келиши мумкин.

Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида раислик қилаётган давлат сифатида МДҲ ҳудудида дўстлик, яхши қўшничилик муносабатлари ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, баҳсли масалаларни халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий мос равишда тинч йўл билан ҳал қилинишининг муҳимлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Озарбайжон Республикаси ва Aрманистон Республикасини ҳарбий ҳаракатларни тезда тўхтатишга ҳамда можарони суверенитет ва ҳудудий яхлитлик тамойилларига риоя қилган ҳолда тинч йўл билан бартараф этиш мақсадида дипломатик музокараларни бошлашга чақирамиз», — дейилади Ўзбекистон баёнотида.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:29
Тил софлигини сақлаш – ҳар бир ўзбекнинг бурчи
14:27
Она тилимизга эҳтиром ва садоқат
14:24
Власти Швеции ввели карантинные меры из-за распространения COVID-19
14:23
Как на Android видеть кто звонит с неизвестного номера
10:40
Мактаб фаррошлари синф хоналарни йиғиштириши керак эмасми?
10:39
Алишер Навоий ордени таъсис этилади
10:37
Метро йўлаклари қўлқопларга тўлганига муносабат билдирилди
10:33
Шомуродов “Женоа”да дебют ўйинини ўтказди
10:28
Андижонда аянчли ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди, тўрт киши касалхонага тушди
10:23
Йил жангига саноқли кунлар қолди: Нурмагомедов нимадан хавотирда?
10:18
Бош прокуратура биноси олдида пикет уюштирилди
10:16
Коронавирусни даволашда самарали дори аниқланди
10:14
Пенсия тайинлашда талаб қилинадиган ҳужжат турлари қисқарди
09:30
Жиззах шаҳридаги сектор раҳбарлари бозордаги нархлар билан танишди
11:48
Самарқанддан ўғирланган тарихий кошинлар Лондон аэропортида қўлга туширилди
11:45
РПЛ. Ёзнинг энг қиммат трансферлари. Шомуродов нечанчи ўринда?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР