Зомин туман электр таъминоти корхонаси томонидан режали ишлар давом эттирилмоқда.

Зомин туман электр таъминоти корхонаси томонидан режали ишлар давом эттирилмоқда.

Пандемея шароити аҳолининг кўчалардаги ҳаракатлари, меҳнат қилиши ва фаровон турмуши учун ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Бу борада Зомин туман электр таъминоти корхонаси пандемея шароитида ҳам иш фаолиятини бир зум тўхтатгани йўқ. Корхона томонидан режали ишлар давом эттирилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишини таъминлаш, вилоятимиз туманларида ижтимоий-иқтисодий соҳа объектларини барқарор ишлашга тайёрлаш, жумладан электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш бўйича қатор чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.

Туман электр таъминоти корхонаси томонидан 1440 та улгуржи ҳамда 26641 та аҳоли истеъмолчилари электр энергияси билан таъминланади.

2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли истеъмолчилари ва ишлаб чиқариш корхоналарини кафолатли электр энергияси билан таъминлаш учун ишлаб чиқилган чора-тадбирларга асосан 161,9 км 0,4-6-10 кВли ҳаво тармоқлари, 28 дона 10/0,4 кВ трансформатор пунктларини мукаммал таъмирланиши режалаштирилган бўлиб, режага асосан бугунги кунгача 161,9 км 0,4-6-10 кВли ҳаво тармоқлари (100%) ҳамда 28 дона трансформатор пунктлари (100%) мукаммал таъмирланди.

2020 йилда 275,5 км 0,4-10-35-110 кВли ҳаво тармоқлари, 40 дона трансформатор пунктларини жорий таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, режага асосан 269,8 км ҳаво тармоқлари (97,9%) ҳамда 38 дона трансформатор пунктлари (95,0 %) жорий таъмирланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли «2017-2021 йилларда паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги ҳамда Ҳукуматнинг бошқа қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Зомин туман электр таъминоти корхонаси томонидан 2020 йилда 48,4 км ҳаво тармоғи қуриш ва 12 дона трансформатор пункти ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, режага нисбатан ҳозирги вақтда 38,5 км (режага нисбатан 79,6%) ҳаво тармоғи қурилган ва 12 дона (режага нисбатан 100%)га трансформатор пунктлари ўрнатилган.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси»

АЖ Матбуот хизмати