» » Халқаро М-34 йўлидаги кўприк таъмирталаб ҳолга келди. Юк машиналари учун бошқа йўл очилди

Халқаро М-34 йўлидаги кўприк таъмирталаб ҳолга келди. Юк машиналари учун бошқа йўл очилди

Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятдаги М-34 «Тошкент-Душанбе» автомобиль йўлининг 90-километри, «Шўрўзак» коллектори устида жойлашган темир-бетон кўприкнинг юк кўтариш қобилияти пасайиб, таъмирталаб ҳолга келиб қолгани учун Сирдарё вилоятига кирувчи ва чиқувчи юк автотранспорт воситаларининг ушбу кўприк орқали ҳаракати вақтинча тақиқланди.

«Тошкент-Жиззах» йўналиши бўйича вақтинча вилоят ҳудудига кириб келаётган юк ташувчи автотранспорт воситаларининг қатнови халқаро аҳамиятдаги М-34 «Тошкент-Душанбе» автомобиль йўлининг 70-83 километри, маҳаллий аҳамиятдаги 4К-643 «Сирдарё ш-Малик қ-Бахт ш» автомобиль йўлининг 0-5 километри, 4К-642 «Синдоробод қ-Сафар ота қ-Малик қ-Бахт ш» автомобиль йўлининг 9-17 километри ҳамда М-34 «Тошкент-Душанбе» автомобиль йўлининг 94-104 километри орқали, шунингдек, «Жиззах-Тошкент» йўналиши бўйича А-373 «М-39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш» автомобиль йўлининг 38-56 километри, давлат аҳамиятидаги 4Р-25 «А-373 автойўли-Сайҳун қ-Бахт ш-Қозоғистон Республикаси чегараси» автомобиль йўлининг 24-33 километри, маҳаллий аҳамиятдаги 4К-657а «Сайҳунобод ТЙХПДФКга» автомобиль йўлининг 0-1 километри, 4К-657а «Сирдарё ДФХУга» автомобиль йўлининг 0-10 километри учун давлат аҳамиятидаги 4Р-26 «Сирдарё ш-Деҳқонобод қ-Қиёт қ-Бекобод ш» автомобиль йўлининг 8-18 километри ҳамда 4Р-26а «М-39 автойўлига (871 км) шахобча» автомобиль йўлининг 0-12 километрлари орқали ҳаракат ташкил этилган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

12:06
Умра тадбирини ташкил этиш юзасидан хабарнома
10:42
Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи: Ҳатто айрим раҳбарлар газета ўқимаслиги билан мақтанадиган бўлдилар
10:39
Mobiuz ва Perfectum хусусийлаштирилади
18:28
Чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар диққатига!
16:19
Жиззахда “Call-center” Халқ банкининг «ташриф қоғози»га айланади
12:11
"Креатив студия" кўрсатуви (4-сони)
11:52
Жиззах шаҳрида изоляцион кабел тортиш ишлари амалга оширилади
11:02
4-сектор ва туман ҳокимлиги кўмагида 46 нафар фуқаро расман уйли бўлди
10:57
“UzAutoMotors” машиналари ортилган автовознинг ЙТҲга учраши тафсилотлари очиқланди
10:45
“Charlie hebdo” энди Эрдўғаннинг карикатурасини чоп этди
10:41
Расмий муносабат
09:52
Шароф Рашидов тумани "KPI”ни жорий этишга тайёрланмоқда
09:35
Beeline Uzbekistan бош дирeктори муддатидан аввал ишдан олинди
17:21
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида жамоатчилик кенгашлари фаолияти: миллий ва хорижий тажриба
16:54
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси таълим-тарбия ва илм-фанни ривожлантириш бўйича фармон муҳокамасига қаратилди
15:38
Ўзбекистонда ички ишлар органлари карантин қоидаларини бузганларни жаримага тортиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР